- ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ
- Домен номи www.dehqon.uz бўлган интернет сайтидан (бундан кейин “Сайт”) фойдаланиш учун қуйида ёзилган шартлар билан танишинг. “Сайт”га кириш ёки “Қайд бўлиш” орқали ушбу “Фойдаланиш шартлари”ни ўқиганингизни, шартлар мазмунини тўлиқ англаганингизни, “Фойдаланиш шартлари”да келтирилган ва “Сайт”да мавжуд бўлган масалаларни эътирозсиз ва шартларсиз қабул қилганингизни, “Сайт”да кўрсатилган бутун масалалар бўйича ҳеч қандай эътироз ва даъво қилмаслигингизни қабул киласиз ва тасдиқлайсиз. Бу шартларни қабул қилмасангиз, “Сайт”дан фойдаланишдан воз кечинг.
- “Деҳқон.уз” ушбу “Фойдаланиш шартлари”га, “Сайт”да акс эттирилган маълумот ва “Сайт тузилиши”га “Фойдаланувчи”га маълум қилмаган ҳолда, исталган вақтда тузатишлар киритиши мумкин. Бу тузатишлар даврий равишда “Сайт”да нашр этилади ва нашр этилган санада кучга киради. “Сайт” хизматларидан маълум бир бадал тўлаш эвазига ёки бадалсиз фойдаланган ёхуд ҳар қандай шаклда “Сайт”га боғланган жисмоний ва юридик шахс “Фойдаланиш шартлари”ни ва “Сайт” томонидан ушбу “Фойдаланиш шартлари”га критилган тузатишларни қабул қилган ҳисобланади. Бу “Фойдаланиш шартлари” интернет сайтда чоп этилиб, “Сайт”дан фойдаланган ҳар қандай жисмоний ва юридик шахснинг бу маълумотлар билан танишиш имкони мавжуддир.
- ИФОДАЛАР
- “Сайт”- www.dehqon.uz номли домен номидан ва бу домен номига асосан ном олган “Деҳқон.уз”ни “Хизмат”ларини таклиф қилган интернет сайти.
- “Ташриф буюрувчи” – “Сайт”га боғланган жисмоний ёхуд юридик шахс.
- “Қайд бўлиш” – “Сайт” хизматларидан фойдаланиш учун ушбу “Фойдаланиш шартлари”ни қабул қилиш ва “Сайт”нинг керакли шаклларини тўлдириш орқали ўзи ҳақидаги маълумотларни акс эттириш ва шахсий ҳисоб қайдини очиш.
- “Фойдаланувчи” - “Сайт”да рўйхатдан ўтиб, аъзо бўлган ва “Сайт”да таклиф этилган хизматлардан ушбу келишувда белгиланган шартлар доирасида фойдаланган жисмоний ёки юридик шахс.
- “Деҳқон.уз хизматлари” (“Хизмат”) – “Сайт”да “Фойдаланувчи”нинг фойдаланиши учун “Деҳқон.уз” тарафидан тақдим этилган хизматлардир. “Деҳқон.уз”, “Сайт”да тақдим этилган “Хизмат”ларга исталган вақтда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин. Амалга оширилган ўзгартириш ва қўшимчаларга боғлиқ равишда риоя қилиниши керак бўлган қоида ва шартлар “Фойдаланувчи”га маълум қилинади. Ушбу шартлар ва қоидалар “Сайт”да чоп этилган санадан кучга киради.
- “Сайт тузилиши” (Сайт маълумотлари) – “Сайт”да чоп этилган ва фойдаланиш мумкин бўлган ҳар қандай маълумот, ёзув, файл, расм, фотосурат, видио, реклама ва бошқа визуал (тасвирий), матн ва овозли маълумотлар.
- DEHQONUZ САЙТИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ШАРТЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАР
- “Фойдаланувчи”лар қонунга зид бўлмаган мақсадларда “Сайт”дан фойдаланишлари мумкин. “Фойдаланувчи”ларнинг “Сайт”дан фойдаланган ҳолда қилган ишлари (сайтда эълон бериш ва бошқа амаллар) учун ҳуқуқий масъулият ўзларига юкланади. “Фойдаланувчи” “Сайт”дан фойдаланишда қонунга хилоф иш тутган ҳолларда “Деҳқон.уз” ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмаслигини “Фойдаланувчи” қабул қилади ва тасдиқлайди.
- “Фойдаланувчи”лар тарафидан “Сайт”да амал қилаётган қонунларга ва ушбу келишув шартларига зид холда берилган эълонлар (сайтда ўғирланган маҳсулот, контрабанда маҳсулоти сотилиши/олиниши бўйича эълон бериш ва бошқа шунга ўхшаш амаллар) мавжудлиги сайт маъмурларига маълум бўлиши холатларида фойланувчининг рухсатисиз бу маълумотлар (эълон ва бошқа маълумотлар) Сайт базасидан ўчириб ташланади.
- “Сайт”, “Фойдаланувчи”лар тарафидан “Деҳқон.уз” маълумотлар базасига юкланган “Сайт тузилиши”ни (маълумотларни) акс эттириш асосида фаолият кўрсамоқдадир. “Деҳқон.уз” “Фойдаланувчи”лар тарафидан тақдим этилган маълумотларни ҳеч бир ҳолда тўғрилигини, қонуний ва ишонарли эканини кафолатламайди. Эълон ва “Сайт тузилиши” (ич маълумотлар) учун “Деҳқон.уз”нинг жавобгарлиги бўлмаслигини, ёлғон эълон ва маълумотлар берилиши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган зарарлар туфайли харажатларни қоплаш бўйича ҳеч қандай мажбуриятларни “Деҳқон.уз” ўз зиммасига олмаслигини “Фойдаланувчи” қабул қилади ва тасдиқлайди.
- “Фойдаланувчи” “Сайт”га нисбатан ноҳалол рақобатга йўл очадиган хатти-ҳаракат қилмаслигини, “Деҳқон.уз” ва учинчи тарафнинг шахсий ва тижорий фаолиятига путур етказадиган, инсон ҳақларини поймол қиладиган ҳаракатлар қилмаслигини, қонунчиликка, жамоат тартибига ва умум ахлоқ қоидаларига мос равишда ҳаракат қилишини, қонунчилик талабларига риоя қилишни, қонунга зид, жиноят ҳисобланган, ноқулайлик келтириб чиқарувчи, инсонларга моддий ва маънавий зарар берувчи, интелектуал мулк, муаллифлик ҳақларига, товар белгилари, логотиплар ва бошқа мулкий ҳақ-ҳуқуқларга зид муносабатлар кўрсатмаслигини қабул қилади ва тасдиқлайди.
Шу жумладан “Фойдаланувчи”га қуйидагилар таъқиқланади:- бир фойдаланувчи томонидан бир-нечта айни эълонларни берилиши ёки фарқли фойдаланувчилар томонидан айни таклифга оид бўлган бир хил эълонларни берилиши;
- “Деҳқон.уз” га бевосита ёки билвосита рақобат яратадиган веб-сайтлар хизматлари хақидаги эълонларни жойлаштириш.
- ЛИЦЕНЗИЯ ВА СЕРТИФИКАТ ТАЛАБ ҚИЛАДИГАН ТОВАР ВА ХИЗМАТЛАР
- Лицензиялашни талаб этган товар ва хизматлар эълонларида лицензия ёки сертификат рақамини ва ушбу хужжатни берган ташкилот номини кўрсатиш керак ёки эълонда, илова қилиб лицензия/серитификат расмини жойлаштириш лозим.
- ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ ВА ТУЗАТИШЛАР
- “Деҳқон.уз” исталган вақтда ушбу “Фойдаланиш шартлари”га “Сайт”да эълон қилиш орқали тузатишлар киритиши мумкин. Ушбу “Фойдаланиш шартлари”нинг тузатилган ҳолатлари (моддалари) эълон берилган санадан кучга киради. Ушбу “Фойдаланиш шартлари”да фақат “Фойдаланувчи”нинг бир тарафли арзларига кўра ўзгартиришлар киритилмайди.
- ШАРТЛАРНИНГ КУЧГА КИРИШИ ВА ҚАБУЛИ
- Ушбу “Фойдаланиш шартлари” “Деҳқон.уз” тарафидан “Сайт”да чоп қилинган санада кучга киради. “Фойдаланувчи”лар ушбу “Фойдаланиш шартлари”ни ва кейинчалик амалга оширилган тузатиш ва ўзгартиришларни “Сайт”дан фойдаланиш орқали қабул қилган бўлишади.