Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Олхўри дарахтига шакл бериш

21/Noyabr/2024 20:57
  1131

Олхўри дарахтининг асосий навларида мева тугиш органлари қисқа, мева шохчалари-пихсимон шохчалардан иборат бўлиб, улар икки ва кўп йиллик шохларда жойлашган бўлади. Баъзи бир навларда бир йиллик шохчаларда ҳосил бўлиши кузатилади. Ёш олхўри дарахтининг шох-шаббасига шакл беришда шохларнинг пастки қисми яланғочланиб қолмаслиги учун шохлар сийраклаштирилади ва қисқартирилади. Шох-шаббаси тик ўсган, кучли шохланадиган навларда биринчи тартибдаги асосий шохлар қисқартирилиб, иккинчи тартибдаги ён шохлар баландлигида кесилади. Бу шох-шаббанинг ёйилиб ўсишига имкон беради.

Шох-шаббаси ёйиқ дарахтлар, агар шохлари суст ўсса, сийраклаштирилади. Шохлар фақат уларнинг ўсишини тартибга солиб туриши учун қисқартирилади. Олхўрининг бўйига тик ўсишини, бошқа мевали дарахтлардаги каби чеклаб туриш зарур. Дарахтлар мева бера бошлагандан кейин шохлар фақат шох-шаббага ёруғлик яхшироқ тегиши учун бутаб турилади. Барча ҳолларда ҳам биринчи навбатда касалланган, қуриб қолган ва бир-бирига тегиб шикастланадиган шохлар олиб ташланади. Узунлиги 50–60 см дан юқори ва эгилиб қолган шохлар қисқартирилади. Шохларнинг ўсуви 15–20 см гача камайганида ёшартириш мақсадида, асосий шохлар икки-уч йиллик шохигача қисқартирилади.

Агар қишда ҳаво ҳарорати жуда совуқ бўлган бўлса, февраль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, уруғли мева боғларга шакл бериш, буташ ишларини иложи борича қисқа муддатларда тугатилиши зарур.

Манба: agro.uz

Улашиш: