Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Асаларичиликда феврал ойида қандай ишлар бажарилади?

21/Noyabr/2024 16:02
  1197

Феврал ойида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Агарда ҳаво илиқ бўлса, бу пайтда биринчи баҳор экинлари гуллай бошлайди ва асаларилар гул шираси ва чангини йиғишга киришади.

Илиқ ҳавода асалариларни кўрикдан ўтказишни бошлаш мумкин, аммо ҳаво совуқ бўлса, фақат эшитиш билан чегараланинг. Заруратга кўра, асаларилар озуқаси камайса ёки асал қотиб қолса, уларга қўшимча озуқа беринг. Қўшимча озуқанинг яна бир тури — асалли шакарли хамир. Уни тайёрлаш учун бир қисм суюқ асал ва тўрт қисм шакар кукунини олинг. Асални 40 даражагача иситинг ва кукун билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган хамирдан кулча ясанг ва уяларга рамкаларнинг устига қўйинг.

Untitled-1203vdn-fh22544fb-1jd239856.png (68 KB)

Untitled-96oqax6300122-cvx52v357-za9654qw.png (95 KB)

Untitled-z1003sd-54fdgh-53f367jk.png (31 KB)

Манба:

Минзафаров М., Музафарова Н. Бошловчи асаларичилар учун асаларичилик.

Улашиш: