Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Юртимиз фермерлари Оролни тиклашда фаол иштирок этмоқда

22/Noyabr/2024 14:41
  1228

Кейинги йилларда Орол фожиаси туфайли 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонда Оролқум саҳроси пайдо бўлди. Ҳар йили 100 миллион тонна қум ва туз ҳавога кўтарилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Ушбу глобал муаммонинг олдини олиш учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Орол денгизининг қуриган ҳудудида 2019 йил 500 минг гектар ўрмонзорлар барпо этилиши қайд этилган эди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Орол денгизининг қуриган тубига саксовул экиш учун 326060 гектар ер майдони тайёрланиб, шундан 103 минг гектардан кўпроқ майдонга саксовул уруғи экилди. Мазкур уруғлар нафақат Орол денгизи тубидан, балки Навоий, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларидан ҳам териб келинмоқда.

Қайд этиш жоизки, саксовул экиш жараёнида беминнат иштирок этаётган мингдан ортиқ ишчиларга барча шароитлар яратилган. Бунда Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат ташкилотлари вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Эндиликда мазкур хайрли тадбирларга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари ҳам муносиб ҳисса қўшди. Хусусан, Кенгаш раиси А. Ҳайитов ташаббуси билан юртимиз фермерлари Оролни тиклашда фаол иштирок этмоқда.

Айни вақтда кенгашнинг Андижон вилоятидаги фермерлар ҳомийлик кўмаги орқали бу тадбирни бошлаб беришди. Улар ишчиларга ўзлари етиштирган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришмоқда.​​

Манба: www.uza.uz

Улашиш: