Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Андижонда ўзбек-ҳинд қўшма уруғчилик кластери ташкил этилади

23/Noyabr/2024 22:38
  1214

Мамлакатимиз Президентининг жорий йилнинг 18 январидаги Ҳиндистонга амалий ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳамда Гужарат штатига чегарадош бўлган Махараштра штатидаги гибрид ва генетик модификацияланган (ГМ) уруғларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи Nath Bio-Gens, Ltd компанияси билан Андижонда ўзбек-ҳинд қўшма уруғчилик кластерини ташкил этишга келишдилар. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати берган маълумотга асосан ЎзА хабар берди.

Nath Bio-Gens компанияси уруғ етиштиришдан то уларни сотишгача бўлган барча босқичларни ўз ичига олувчи замонавий тизимни яратиш учун тўғридан-тўғри инвестициялар киритади, шунингдек уруғларни янги навларини тақдим этади, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида уруғларни тижоратлаштириш механизмлари бўйича амалий маслаҳатлари билан соҳани ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Ҳиндистондан Ўзбекистонга пахта, буғдой, помидор, картошка, ерёнғоқ, ловия каби энг муҳим қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича уруғчилик соҳасидаги янги инновациялар олиб кирилади, бу йўналишдаги тижоратлаштириш ишлари ҳам биргаликда амалга оширилади.

Шу билан бир қаторда янги тузилажак кластер доирасида фермерларимиз учун муҳим ва фойдали бўлган ҳар қандай инновацияларни киритиш орқали қишлоқ хўжалигининг рентабеллигини ошириш, маҳсулотларнинг сифатини яхшилашга эришиш кўзда тутилган.

Манба: www.uza.uz

Улашиш: