Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Навоийда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш қўшма корхонаси барпо этилади

21/Noyabr/2024 07:45
  1224

Жорий йилдан эътиборан солиқларнинг 19 турдан 15 турга камайиши, солиқ ставкаларининг пасайтирилиши мамлакатимиз иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантиришга замин бўлиши билан бир қаторда инвестиция корхоналарининг самарали фаолиятини ҳам таъминлайди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

– Вилоятда хорижий инвеститциялар иштирокидаги хорижий корхоналар сони кўпаяётгани қувонарлидир, – дейди Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Н.Жуманазаров. – Яқинда уларнинг сони яна биттага ортади. Аниқроғи, “SHINY ENTERPRISES LLC” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона иш бошлайди. Бирлашган Араб Амирлиги фуқароси томонидан 35 миллион доллар қийматидаги инвестиция эвазига ташкил этилаётган мазкур субъект минерал ўғитлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Янги корхона мутасаддилари билан учрашиб, уларга мамлакатимизнинг солиқ сиёсати ва солиқ тизими тўғрисида батафсилроқ маълумотлар бердик.

Бу каби тушунтириш-тарғибот тадбирларида мамлакатимизда жорий йил солиқ тизимидаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот берилмоқда. Албатта, тизимдаги мазкур соддалаштирилаётган тартиблар юртимиздаги хорижий компаниялар сони янада кўпайишига замин яратади.

Манба: www.uza.uz

Улашиш: