Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўзбекистон пахта экспортини неча бараварга қисқартирди?

04/Fevral/2023 11:32
  186

2018 йил якунлари бўйича пахта толасининг умумий экспорт ҳажмидаги улуши (1,6%) ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида кўрсатиб ўтилган, деб ёзади “Халқ сўзи online”.

Ўтган йил давомида Ўзбекистон 222,1 млн долларлик 115,6 минг тонна пахта толаси экспорт қилган. Бу ўтган йил билан солиштирган 2 баравардан кўпроқ миқдорни ташкил қилмоқда.

Экспорт умумий ҳажмидаги пахта толаси улушига нисбатан тенденция таҳлили шуни кўрсатдики, 2015 йилда пахта толаси экспорти улуши унинг умумий ҳажмидан 5,9%ни ташкил этган. Шу билан бирга, 503,8 минг тонна хомашё экспортга чиқарилган.

2016 йилда 637 млн долларлик 416 минг тонна пахта толаси экспорт қилинганди.

2017 йил якунлари бўйича экспорт умумий ҳажмида пахтанинг улуши 3,8%гача камайган. Ўшанда 477,1 млн долларлик 278,9 минг тонна хомашё экспорт қилинди.

2015-2018 йилларда Ўзбекистон пахта экспорти

Йиллар Экспорт ҳажми
2015 503,8 минг тонна пахта маҳсулоти 736,1 млн АҚШ долларига экспорт қилинди.
2016 416,0 минг тонна пахта маҳсулоти 637,3 млн АҚШ долларига экспорт қилинди.
2017 278,9 минг тонна пахта маҳсулоти 477,1 млн АҚШ долларига экспорт қилинди.
2018 115,6 минг тонна пахта маҳсулоти 222,1 млн АҚШ долларига экспорт қилинди.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: