Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўсимликлар парваришида ҳаво-газ тартиботини созлаш усуллари

20/May/2024 08:25
  920

Ҳимояланган иншоотларидан ортиқча карбонат ангидрид ва зарарли газларни чиқариб юборишнинг асосий усули шамоллатишдир. Иссиқхоналарниг ҳарорати мақбулдан 2°С га ошса, уни шамоллатиш бошланади. Совуқ кунларда юқоридаги дарчалар, офтобли иссиқ кунларда эса эшиклари ҳамда ён томондаги дарчалари очилиб шамоллатилади. Ҳаво таркибида бегона газлар қозонхонада ёнилғини тўлиқ ёнмаслиги, яқин жойлашган корхоналарнинг ифлосланган ҳавоси ва бошқалар ҳисобига кўпайиши кузатилади. Шунинг учун газ тартиботини созлашда шамоллатиш билан бирга ортиқча газ тўпланиши оладини оладиган чораларини қўллаш зарур.

Иссиқхоналарда CO2 етишмовчилиги сунъий равишда тўлдирилади. Чет элларда CO2 билан озиқлантириш иссиқхона сабзавотчилиги технологиясининг ҳал этувчи звеноларидан бири ҳисобланади. Бунинг учун биологик ва техник манбалардан фойдаланилади. Техник усуллардан энг эскилари – бу қуруқ муздан ( иссиқхонанинг 1 м3 ҳажмига 10-20 г) ва баллонлардаги суюлтирилган газлардан (иссиқхонанинг 1000 м2 юзасига 60-80 кг, бир баллонда 25 кг CO2 бўлади) фойдаланилади. Аммо, бу усуллар кўп меҳнат талаб этади.

Генераторларда газни ёқиш – нисбатан такомиллашган усул бўлиб, улар икки типда бўлади: мажбурлаб тарқатмайдиган ва вентиляторлар ёрдамида мажбурлаб тарқатиладиган. Аммо, улардан фақат иситиладиган даврда фойдаланиш мумкин, йилнинг илиқ вақтларида эса улардан фойдаланиб бўлмайди.

Чет эллардаги замонавий иссиқхоналарида СО2 ни таъминлайдиган истиқболли манбага эгадир. Бунда таркибида олтингугурт ва бошқа зарарли чиқиндилари бўлмаган ёнилғи сифатида фойдаланиладиган, табиий газни қозонхонада ёқиб ундан чиқадиган газлардан фойдаланадилар. Бу чиқадиган газлар икки сўриб олувчи винтеляторлар ёрдамида саралаб олиниб, иссиқхонанинг олди ёки орқа томонларидан магистрал (йўналтирувчи) патрубкали (калта труба) трубалар орқали ўсимлик қатори бўйлаб жойлаштирилган тарқатувчи плёнкали енгларга етказиб берилади. Енглар полиэтилендан тайёрланган узунлиги 50 см бўлиб ва унда 20 см оралиғида диаметри 4 мм бўлган тўртта – перфоррацияланган тешиклари бўлади.

CO2 билан озиқлантириш мавжуд графикка асосан ўтказилади. CO2 бир соат мобайнида гектарига 60-80 кг сарфланади. Озиқлантириш қуёш чиқишидан бир соат олдин тугатилади. Ёруғлик 2 клк дан кам бўлса, озиқлантириш ўтказилмайди. Ёруғлик 10 клк гача бўлса, CO2 концентрациясини 0,1% гача, 10 клк дан юқори бўлганда – 0,2% гача етказилади. CO2 концентрацияси кўпайиши билан ҳароратни ҳам CO2 билан озиқлантирилмаган вақтга нисбатан 2°С га кўпайтирилади. CO2 концентрациясини ўлчаш учун ГОА (газоанализатор оптико-акустик) типидаги газ анализаторлари қўлланилади.

Манба:

Зуев В., Атаходжаев А., Қодирхўжаев О. (2007). Ҳимояланган ерларда кўчат ва сабзавотларни етиштириш. Тошкент.

Улашиш: