Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Уруғларни стратификациялаш ҳақида нималар биласиз?..

22/Noyabr/2024 14:01
  1038

Стратификациянинг маъноси уруғларни қум ёки торф билан қатламлаб жойлаштирилиб қишда махсус иншоатларда 1-5оС ҳароратда тайёрланишидир.

«Стратификация» термини ҳозирги даврда ҳам ўрмон хўжалиги тажрибасида қўлланилади.

Стратификациялаш муддати дарахт ва бута тури уруғининг хусусиятига боғлиқ холда 1-10 ойгача давом этади. Стратификация даврида ундаги ҳарорат ҳам уруғнинг тузилишига, биологик хусусиятига боғлиқ ҳолда ўзгартирилиб турилади.

Уруғларни экишга тайёрлаш муддатига экологик омиллар, териб олиш муддати, сақлаш шароити ва бошқалар ҳам таъсир этади.

Уруғлар махсус яшикларда ёки траншеяларда стратификацияланади. Алоҳида ҳолларда уруғлар қалин бўлмаган газмоллардан тайёрланган халталарда қор тагида ёки полиэтилен холталарда хоналарда, холодильникларда стратификацияланади.

Стратификациянинг самараси оптимал ҳарорат режимини таъминланишига боғлиқ.

Стратификациялаш учун субстрат сифатида диаметри 3-4 мм бўлган тоза ва қуруқ торф ёки йирик (0,25 мм дан юқори) заррачаси қумдан файдаланилади.

Яшикларда уруғлар стратификацияланганда яшикларни кўчириб қўйиш ва ҳаво алмашини учун қулай қилиб тайёрланади. Яшиклар баландлиги 30-35 см бўлади. Олдиндан ивитилган уруғлар торф ёки қум заррачалари билан 1:3 нисбатда аралаштирилади (бир қисми уруғ ва 3 қисми қум ёки торф) ва яшикларга жойланади, 2-3 кун давомида сув сепиб турилади. Кейинчалик қайта аралаштирилади ва сувга сергитилади. Яхши аэрация учун оптимал намлик 60% да ушлаб турилади.

Узоқ муддат стратификацияланадиган уруғлар 2-3 ойда бир маротаба қайта аралаштирилади, зарурат бўлганда сув сепилади.

Уруғларни баҳорда экишга стратификацияланганда, унда уруғларни қиш ўтишигача ушланади. Олдиндан ёки экиш муддатидан олдин ундан уруғлар қор тагига жойланади.

Стратификациядаги уруғлар экишдан олдин субстратдан ажратилади. Уруғларни одатдаги стратификациялардан ташқари тезкор стратификация усуллари мавжуд: олдин иссиқ сувда ивитиш, ҳароратига қўтариш, юқори ва паст ҳарорат билан алмашлаб ишлаш, механик ва кимёвий таъсир этиш, уруғларни стимуляторлар билан ишлаш ва бошқалар.

Манба:

Б.Ё.Тўхтаев ва бошқалар (2017). Доривор ўсимликларни етиштиришнинг инновацион технологиялари. Тошкент.

Улашиш: