Харид Қилиш Саватчаси

Жами

2019 йилда қанча майдонга пахта экилади?

21/Noyabr/2024 00:17
  1155

2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумотига асосланиб “Халқ сўзи online” хабар берди.

Қарорга кўра, 2019 йилда 1 миллион гектардан ошиқ ер майдонига пахта экиш режалаштирилган.

Ҳокимликлар ва тегишли масъул ташкилотларга 2019 йилда пахтадан қисқартирилган ер майдонларига пахтани қайта жойлаштирмаслик бўйича назоратни кучайтириш топширилди.

2019 йил ҳосилидан етиштириладиган ўрта толали ғўзанинг 2-саноат нави 1-класс пахта хом ашёсининг ҳар бир тоннаси учун кафолатланган давлат харидининг ўртача нархи 4000000 сўм этиб белгиланди.

Андижон вилоятида 2019 йилда пахта ҳосили учун 50 минг гектар майдонда плёнка остига чигит экилади.

2019 йил пахта ҳосили учун экишга мўлжалланган уруғлик чигит “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти ёки пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотлари тизими доирасида реализация қилинганда ёки фермер хўжаликларига сотилганда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда экилиши белгиланган ғўза навларини мустақил равишда жойлаштириш ҳуқуқи берилди.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: