Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида трихофития (темиратки, қўтир) касаллиги

19/Sentabr/2024 20:41
  1050

Бу одам ва ҳайвонларга хос касаллик бўлиб сурункали ўтади. Буни юқумли замбуруғ қўзғайди, у тери ва жуннинг кескин, чегараланган тамға шаклида зарарланиши билан намоён бўлади.

Касалланган ҳайвонлар ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади. Ориқлайди, тери сифати бузилади. Шунингдек, трихофития катта санитария аҳамиятига эга, у касал ҳайвонлардан одамларга ҳам юқиши мумкин.

Темиратки ёш молларда оғир ўтади ва улар ўз вақтида даволанмаса нобуд бўлиши мумкин. Касаллик узоқ чўзилиб, мол ориқлайди, ёш моллар яхши ўсмайди.

Даволаш. Касал моллар ажратилиб дарҳол даволанади. Қолганлари ЛТФ-130 вакцина билан эмланади. Темираткини даволаш учун турли хил дори ва усуллар қўлланилади. Даволаш олдидан терининг шикастланган жойдаги жуни қирқиб олинади, қобиқни юмшатиш учун мойли модда суртилиши мумкин. Юмшаган қобиққа (қатқалоқ) бир-хлорли йод (эҳтиёт бўлиб, резина қўлқопларни албатта ишлатинг!), ёки Ям суртмаси, 10 фоизли йод эритмаси суртилади. Оғир ҳолларда даволаш мақсадида ЛТФ-130 вакцинаси ишлатилади. Булардан ташқари, ёш молларга А ва Д дармондорилари берилади. Касал моллар сақланган жой ҳар гал даволангандан сўнг дезинфекцияланади.

Хабибулло Хамдамов,

Ветеринария фанлари доктори

Улашиш: