Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ҳайвонларни битдан ҳимоя қилиш

19/Sentabr/2024 00:15
  794

Бу қанотсиз, япалоқ ва кўзсиз ҳашаротлардир. Урғочи бит қўйган тухумлар соч ва жун толаларига маҳкам ёпишиб олади. 2-3 ҳафта давомида тухумлар етилади. Тухумдан чиққан бит личинкалари 12-15 кун давомида уч марта пўст ташлаб, хўжайни терисида яна икки ҳафтадан икки ойгача яшайди. Қулай шароитларда ҳар бир ойда янги авлод алмашади. Бит очкўз қонсўрар ҳашарот бўлиб, кунига 2-3 марта қон сўрадилар. Бит чаққан жойлар қичишиб оғрийди, чунки улар ажратган сўлак заҳарлидир. Битлар микробларни ташувчиси ҳам бўлиб ҳизмат қилади.

Битлаганда ҳайвон териси қичишади, жуни тўкилади, териси дағаллашади ва ҳайвон ҳолдан тойгунча озиб кетиши мумкин.

Битга қарши кураш. Қиш мавсумида совуқ об-ҳаво шароитида замонавий зарарсиз препаратлар (перетроидлар)дан тайёрланган 5-10%ли кукунсимон дустлар яхши самара беради. Бу кукун битлар тўпланган тери қисмларига сепилади. Икки ҳафтадан кейин такрорий ишлов бериш натижасида тухумдан чиққан личинкаларнинг нобуд бўлишига эришилади. Ивермектин инъекцияси ҳам яхши самара беради.

Хабибулло Хамдамов,

Ветеринария фанлари доктори

Улашиш: