Турли вилоятларда тупроқ-иқлим шароитларига кўра етиштиришга тавсия этиладиган мева турлари
Мева ҳосилдорлигини оширишда, маҳсулотни юқори кўтаришда, сифатини яхшилашда асосий шартлардан бири, илмий асосланган турларни тупроқ-иқлим шароитига жавоб берадиган мева тури ва навларини ҳудудлар бўйича жойлаштиришдир.
Республикамиз бир нечта асосий тупроқ ҳудудларига эга: бу бўз тупроқлар, шўр тупроқлар, шағалли ва қумли ерлар, тоғ ва тоғ олди ерлардаги ҳудудлар.
Боғдорчиликни ривожлантиришда минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги мева турларини жойлаштириш тавсия этилади:
Андижон вилоятида: Андижон ҳудудида – ўрик, шафтоли, олхўри; Хўжаобод ҳудудига – олма, нок, бехи, олхўри.
Бухоро вилоятида: олма, ўрик, олхўри, анжир.
Жиззах вилоятида: олма, нок, шафтоли, олхўри; тоғли ҳудудларда – олма, бодом, ёнғоқ.
Қашқадарё вилоятида: олма, ўрик, олхўри, бодом; тоғли ҳудудларда – олма, нок, олхўри, анор.
Навоий вилоятида: олма, нок, ўрик, олхўри, шафтоли.
Наманган вилоятида: олма, нок, ўрик, шафтоли, олхўри, анор, хурмо; тоғли ҳудудларда – олма, нок, ўрик, шафтоли, олхўри, ёнғоқ, бодом.
Самарқанд вилоятида: олма, нок, ўрик, шафтоли, олхўри, гилос, ёнғоқ; тоғли ҳудудларда – олма, нок, олхўри.
Сурхондарё вилоятида: олма, ўрик, олхўри шафтоли, анор, хурмо, ёнғоқ, бодом; тоғли ҳудудларда – олма, нок, ўрик, шафтоли, олхўри, анор, хурмо, анжир, ёнғоқ, бодом.
Сирдарё вилоятида: Мирзачўл ҳудудида – олма, шафтоли, олхўри, анор; Хаваст ҳудудида – олма, нок, олхўри, ёнғоқ.
Тошкент вилоятда: Тошкент ҳудуди – олма, нок, беҳи, шафтоли, олхўри, гилос; Бўстонлиқ ҳудудида – олма, нок, олхўри, ёнғоқ, бодом; Паркент ҳудудида – олма, нок, олхўри, гилос, олча, ёнғоқ; Оҳангарон ҳудудида – олма, олхўри, ёнғоқ.
Фарғона вилоятида: ўрик, шафтоли, олхўри, олма, гилос, анор, ёнғоқ, бодом; тоғли ҳудудларда – ўрик, шафтоли, олхўри, олма , нок, ёнғоқ, бодом.
Хоразм вилоятида: олма, нок, ўрик, олхўри, шафтоли.
Қорақалпоғистон Республикасида: олма, нок, олхўри, ўрик меваларини экиш тавсия этилади.
Манба: www.agro.uz