Борнинг мевали дарахтларнинг ривожидаги аҳамияти
Минерал ўғитлар ичида мева ва барглар ривожланиши учун энг кўп ўзлаштириладиган элемент бу бор (В) ҳисобланади. Шундай бўлсада, бор фойдали бўлибгина қолмай, заҳарли ҳамдир.
Бор элементи ҳужайра деворларини тиклашда, мева ҳосил бўлишида ва мева уруғлари шаклланишида муҳим рол ўйнайди.
Борнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли
Ривожланиш босқичлари | Борнинг роли |
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши | Гуллар чангланиши ва кучли гул тўплар ҳосил бўлишига ёрдам беради |
Мева шаклланишидан то улар 30мм бўлгунича | Мева ҳосиб бўлишини яхшилайди |
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг | Мавсумдан ортиб қолган янги мева куртаклар ҳосил қилиш учун сарфланади |
Бор етишмовчилигини аниқлаш:
· Бор етивмовчилиги меваларнинг сифати бузилиши билан намоён бўлади.
· Олма меваларида ички бузилиш юзага келади ва яхши ранг олувчи мевалар пишишидан олдин тўкила бошлайди.
Кузатиш
Бор етишмовчилиги ишқорли ёки қумлоқ тупроқларда кўп учрайди. рН юқори тупроқларда ва қуруқ об-ҳаво шароитларида ҳам ушбу элемент етишмовчилиги одатий ҳол.
1-расм. Олмада бор етишмаслиги белгилари
2-расм. Олмада борнинг ортиб кетиши белгилари
Манба: mevazor.uz