Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Юртимизда паррандачилик кластерлари ташкил қилинади

22/Noyabr/2024 22:30
  1119

Мамлакатимизда паррандачиликни янада жадал ривожлантиришга, жумладан, замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш ва тайёр паррандачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган қатор муаммоларни бартараф этиш мақсадида Президентимизнинг 2018 йил 13 ноябрда “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Республикада паррандачиликни янада ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳага илғор технологиялар ва инновацион ишланмаларни жорий этиш, парранда маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, уларнинг турлари ва экспорт кўламини кенгайтириш мақсадида паррандачилик соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Жумладан:

•  рақобатбардош парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали аҳолини етарли миқдорда парранда маҳсулотлари билан барқарор ва мақбул нархларда таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш;

•  илғор хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда паррандачилик кластерларини ташкил қилиш, бунда инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш;

•  соҳага фаол инвестиция жалб этиш орқали парранда маҳсулотларини, шу жумладан, парранда чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли парранда маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

•  илмий-диагностика лабораториялар ташкил қилиш орқали паррандалар орасида касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш;

•  озуқа базасини кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи озуқа ва витаминларни ишлаб чиқариш;

•  паррандачилик соҳасида юқори малакали мутахассисларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.​​

 

Манба: www.uza.uz

Улашиш: