Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бузоқларда пневмония касаллиги

19/Sentabr/2024 10:37
  808

Пневмониянинг ташқи белгилари: бузоқ тез-тез йўталади, тана ҳарорати 39oС дан баландгача кўтарилади, боши ва қулоқлари эгилган бўлади, бурундан хира суюқлик оқади, бузоқ заифлашиб атроф-муҳитга бефарқлашиб қолади.

Пневмонияни бактериялар, вируслар ва чанг парчалари қўзғаши мумкин. Бундай касалликлар асосан бузоқлар тор ва шамоллатилмайдиган хоналарда сақланганда рўй беради, шунинг учун кенг, шинам ва яхши шамоллатилган хоналарда сақлаш ушбу касалликларнинг олдини олишга катта ёрдам беради.

Пневмонияларни даволашда аввалом бор бузоқнинг шароитларини яхшилаб бронх йўлларини тозаловчи воситалар берилади (масалан, бромгексин). Антибиотиклардан тилозин, доксациклин, триметоприм, бициллин, стрептомицин алоҳида ёки комплекс сифатда (Интерсерил, Дитрим, Пенстреп-400, Доксин-200) қўлланилади.

 

Хабибулло Хамдамов,

ЕХХТ ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти

Улашиш: