Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ҳосилга кирган гилос боғларига шакл бериш (3-мақола)

22/Noyabr/2024 14:17
  1028

Юқорида эслатиб ўтганимиздаек, бундай усулда кесиб келинаётган гилос боғлари 4-5 йилдан бошлаб ҳосилга киради. Ҳосилга кирган гилос дарахтларида кесиш қуйидагича амалга оширилади. Феврал ойида лидер шохлар 45 см, ён шохлар 15-20 см узунликда қолдирилиб, қолган қисми кесиб ташланади. Бунда бир-бирига халақит қилувчи шохлар ҳам бутунлай олиб ташланади.  Ёзда ҳосил йиғиб олингач 10 июндан 1 июлгача яна юқоридаги тартибдаги каби кесиш ўтказилади. Ҳосил бераётган дарахтларда ҳар 4 йилда бир марта ёзда лидер скелет шохлар 1/3 қисмига қисқартирилади. Бундан мақсад – дарахтнинг шох-шаббаси ҳаддан зиёд катталашиб кетмайди ва унинг ихчамлиги имкон қадар сақлаб турилади (1-расм).

101.png (1017 KB)

1-расм. Тиним даврида 1 марта кесиб турилган (чапда) ва йилда 2 марта - ёзда ва эрта баҳорда (ўнгда) кесиб шакл бериб борилган 10 ёшли гилос дарахтлари ўлчамидаги фарқ

Ёзда ҳам чилпиб туриш сабабли гилос дарахтларининг ўсиш кучи чеклаб қўйилади, бундай дарахтларда ҳосилли 2 йиллик новдалар кўплаб ривожланади.  Ўсиш кучи чекланганлиги, скелет шохлар тортиб боғлаш усулида қулай фазовий жойлаштириб олинганлиги боис, уларнинг ички қисмига ҳам қуёш нурлари яхши тушади. Бунинг натижасида дарахтларда бир текисда мўл миқдорда ҳосил куртаклари пайдо бўлади (2-расм).

102.png (1.23 MB)

2-расм. Тиним даврида 1 марта кесиб турилган (юқорида) ва йилда 2 марта – ёзда ва эрта баҳорда (пастда) кесиб шакл бериб борилган гилос дарахтларида ҳосил куртаклари миқдоридаги фарқ

Манба:

Абдикаюмов З.А., Қаландаров А.А., Абдуллаев К.С. (2015). Интенсив гилос боғларига шакл бериш бўйича тавсиянома. Тошкент: “Noshirlik yog’dusi” нашриёти.

Улашиш: