Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бузоқларда учрайдиган диарея (ич кетиши) касаллиги

22/Noyabr/2024 13:37
  1054

Диареянинг (ич кетиши) ташқи белгилари: бузоқ суюқ ва сарғиш яшил рангда ичи кетади. Вақтида даволанмаса бузоқ сувсизланиш (дегидратация)дан нобуд бўлиши мумкин. Диаррея E.coli, салмонелла ва бошқа бир неча турдаги бактерия ва вируслар томонидан қўзғатилади. Бу касаллик айниқса оғиз сутига кераклича ва вақтида тўйдирилмаган бузоқларда оғир ва узоқ кечади.

Бу касалликнинг олдини олиш учун бузоқ сақланадиган катакча ёки хона яхшилаб дезинфекция қилинган ва тоза қуруқ тўшама билан қопланган бўлиши керак.

Ич кетиш бошланса бузоққа сут бериш вақтинча тўхтатилиб, унинг ўрнига электролитли сув ичирилиши: 1%-ли илиқ ош тузи эртимаси 4-5 марта ва иккинчи-учинчи куни ош тузи эритмаси янги соғилган сут билан баробар миқдорда ичирилади. Тўртинчи кундан бошлаб ош тузи эртимасини бузоқнинг олдига сувни ўрнига қўйиб янги соғилган сут билан озиқлантириш давом этилади. Иситмаси баланд бузоқларга антибиотиклар ичирилади, бунда ципрофлоксацин (500 мг дан 2 махал 3 кун) яхши самара беради.

Хабибулло Хамдамов,

ЕХХТ ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти

Улашиш: