Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Резеда гули ҳақида

20/Sentabr/2024 04:02
  781

Резеда – кўп йиллик ўсимлик, манзарали боғдорчиликда бир йиллик ўсимлик сифатида ишлатилади. Резедалар оиласига мансуб. Шимолий Африка ва Жанубий Европадан келтирилган. Ўсимлик баландлиги 20-40 см. Тупи ихчам, тик турувчи ёки чирмашувчи. Барглари майда, узунчоқ. Гуллари майда, кўримсиз, яшил-сариқ ёки қизғиш рангда, зич пирамида сифат попукларга йиғилган, кучли хушбўй ҳидга эга. Резеда шу ҳиди учун экилади. Гуллари тупнинг юқори қисмида жойлашган ва баландлигининг 1/2 - 1/3 қисмини ташкил қилади. Июн ўрталаридан совуқ тушгунча гуллайди. Сўлиган гуллари ўсимлик манзарасига сезилмас таъсир кўрсатади.

Уруғни очиқ ерга март охири-апрел ойи бошида экиш билан кўпайтирилади. Резеда ўқ илдиз тизимига эга бўлганлиги ва кўчириб ўтқазишда чидамсиз эканлиги учун кўчат етиштиришда улар кубиклар ёки тувакларга кўчириб ўтқазилади ва очиқ ерга май ойи бошларида экилади. Очиқ қуёшли жойларда ўрта зичликдаги чириндига бой тупроқларда яхши ўсади ва гуллайди. Рабаткалар, ҳимоя тўсиқлари, ҳошиялар айвон яшикларига экиш, гулдасталар ясаш учун кесишга ишлатилади.

Манба:

Бўриев Ҳ., Абдураҳмонов Л., Жононбекова А. (1999). Гулчилик. Тошкент, «Меҳнат».

Улашиш: