Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бозорларимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг ҳолати

23/Noyabr/2024 00:52
  1150

Кузатишлар мамлакатимиз бозорларида мол, қўй ва товуқ гўшти, тухумнинг бироз қимматлашганини, гуручнинг эса арзонлашганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мамлакат бозорларидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 28 октябрь ҳолатидаги нархлари

 

Мол гўшти

26 000 сўмдан 46 000 сўмгача

1.jpg (240 KB)

Кузатишлар мамлакатимиз бозорларида мол гўштининг бироз қимматлашганини кўрсатмоқда. Масалан, ўтган ҳафталарда 1 кг. мол гўшти 26000 сўмдан 42000 сўмгача бўлган нархларда сотилаётган эди. Айни пайтда 1 кг. мол гўштини 26000 сўмдан 46000 сўмгача нархларда учратиш мумкин.

Энг арзон нархлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ҳафтада 1 кг. мол гўштининг нархи 26000 сўмдан 41000 сўмгача сотилмоқда.

Энг қиммат нарх Миробод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 1 кг. мол гўшти 30000 – 46000 сўм.

 

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 46 000 сўмгача

2.jpg (67 KB)

Энг арзон нарх “Фарҳод” бозори (Тошкент шаҳри)да  – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 38000 сўм.

Энг қиммат нарх "Миробод деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри)да – 1 кг. қўй гўшти 30000 – 46000 сўм.

 

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан 20 000 сўмгача

3.jpg (157 KB)

Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 17000 – 20000 сўм

Энг арзон нарх Наманган шаҳри "Сардоба" деҳқон бозорида – 12000 – 14000 сўм

Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти 17000 – 20000 сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

 

Гуруч

3 500 сўмдан 12 000 сўмгача

4.jpg (220 KB)

Олдинги ҳафталардаги нарх-наволар солиштирилганида мамлакатимиз бозорларида гуруч нархи бироз арзонлашган.

Республика бозорларида гуручни ўртача нархда 4000 – 8000 сўмгача учратиш мумкин.

Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри (Сирдарё) Марказий деҳқон бозорида  – 7000  – 12000 сўм

Энг арзон нарх "Фарҳод деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри) – 3500 – 10000 сўм.

 

Тухум

450 сўмдан 750 сўмгача

5.jpg (196 KB)

Бу ҳафтада Республика бозорларида 1 дона товуқ тухумининг нархи бироз қимматлашгани кузатилди.

Энг қиммат нарх Самарқанд шаҳри "Сиёб" бозорида – 650 –750 сўмгача.

Энг арзон нарх "Қўйлиқ деҳқон бозори"да – 450 сўмдан 650 сўмгача.

 

Картошка

1 200 сўмдан 3 000 сўмгача

6.jpg (112 KB)

Энг арзон нарх "Юнусобод деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри)да – 1200 сўмдан 2500 сўмгача.

Энг қиммат нарх – мамлакатимизнинг аксарият бозорларида 1 кг. картошка 3000 сўмгача.

 

Помидор

2 000 сўмдан 7 000 сўмгача

7.jpg (145 KB)

Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 2000 сўмдан 3000 сўмгача.

Энг қиммат нарх "Миробод деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри) – 4000 – 7000 сўм.

Манба: www.uza.uz

Улашиш: