Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Азотли ўғитларнинг мевали дарахт ривожланишидаги аҳамияти

23/Noyabr/2024 00:57
  978

Азот дарахт ривожланишининг турли босқичларида, ўсиш, мева куртакларининг шаклланиши, мева ҳосил бўлиши ва унинг ҳажми катталашишида, муҳим ўрин тутади. Мева сифати ва шаклланишида азот тақсимоти мураккаб жараён бўлгани сабабли, азот миқдорини аниқлашнинг энг тўғри йўли бу баргларни лаборатория текширувидан ўтказишдир.

Азот етишмовчилигини аниқлаш:

·         Одатда дастлаб ёши катта баргларда намоён бўлади.

·         Азот ёши катта барглардан янги ривожланаётган ёш баргларга сарфланган барглар оч яшил ёки сариқ тус олади.

·         Ёш новдалар ёки уларнинг учки кисмлари қизғиш ранг олади ва новдалар нозик ва текис ўсади.

·         Агар азот етишмовчилиги узоқроқ муддат давом этса, ёши катта барглар сарғиш қизил рангга киради ва муддатидан олдин тўкила бошлаши мумкин.

·         Мева куртаклари шаклланиши ва ҳосил бўлиши сустлашади.

·         Мевалар ҳажми кичик бўлади ва рангги ёрқинлашади, ҳамда ҳосилдорлик камаяди.

·         Шохлар учидаги новдалар бир мавсумда мева берувчи дарахтларда 20 см дан, ҳали мевага кирмаган дарахтларда 40 см дан кам ўсса, бу азот етишмаётганлигидан далолат беради.

fpjn-11-99.png

Азот етишмовчилиги белгилари

Азотнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Азотнинг роли
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши. Ёш ўсимлик ҳужайралари ривожини кучайтиришга ва дарахт ҳосилдорлигини оширишга ёрдам беради.
Мева шаклланишидан то улар 30 мм бўлгунича. Кам миқдорда қўллаш орқали мева структурасини тўлдиришга ёрдам беради.
Мева ривожланиши ва унинг  етилиши. Агар кўп миқдорда қўлланилса, мевалар чириши ва уларнинг сифати бузилишига олиб келади.
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг. Мавсум охирида ортиб қолгани ёки қўлланилса келгуси йил мавсум бошида дарахт ривожини кучайтиради.

Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

Кимёвий препаратлар таъсири:

·        Кимёвий препаратлар нотўғри сепилса, барглар сарғаяди, уларнинг юзаси чегараси ва япроқ томирлари атрофи жигарранглашади.

·        Триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, амитрол каби гербицидлардан (ёввойи ўтларга қарши сепилувчи кимёвий препарат) нотўғри фойдаланиш ҳам шундай ҳолатларга сабаб бўлади.

Касалликлар таъсири:

·      дарахт танаси ва шохлари рак касалликлари;

·      антракноз;

·      япроқларнинг доғланиши.

Зараркунандалар таъсири:

·      битлар;

·      цикадкалар;

·      каналар;

·      бошқа зараркунанда ҳашаротлари;

·      ёғоч кемирувчи ҳашаротлар;

·      илдиз кемирувчи ҳашаротлар.

Механик зарар таъсири:

·      дарахт пўстлоғига етказилган зарар;

·      баргларнинг куйиши;

·      илдизга етказилган зарар;

·      зарарли об-ҳаво таъсири.

Тупроқ ва кўчат экилиш шароитлари таъсири:

·      органик моддалар таркибида углерод ва азот миқдорининг юқори бўлиши;

·      азотнинг қумлоқ ёки таркибида кам миқдорда органик моддалар мавжуд тупроқларда сингиб кетиши;

·      сув кўлмак бўлиб қолувчи тупроқ шароитлари;

·      қуруқ тупроқ шароитлари;

·      тупроқнинг зичлашиб кетиши;

·      бегона ўтларнинг кўпайиб кетиши;

·      жуда кам ўғитлаш.

Об-ҳаво таъсири:

·      ҳароратнинг пасайиб кетиши ва қиров тушиши

Кузатиш

Баҳор ойлари бошида ҳароратнинг паст бўлиши ўсимликларда азот етишмовчилиги кузатилади. Бу одатда ўсимлик ривожланаётган тупроқ шароитининг кучсизлиги ва тупроқда азот миқдори кам бўлан ҳолларда юзага келади. Азот етишмовчилиги кўп йиллик ўтлар боғ қаторлари орасига экилганда ёки таркибида азот кам бўлган органик махсулотлар, масалан сомон, тупроққа солинганда кўп учрайди. Бундан ташқари азот етишмовчилиги қаттиқ ёмғир оқибатида тупроқ таркибидаги ўғитлар ювиб ташланганда ҳам юзага келиши мумкин.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: