Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Мевали дарахтларни буташ тартиб қоидалари

23/Noyabr/2024 03:06
  1270

Мевали дарахтларни буташ тартиб қоидалари

1. Мевали дарахтларни тинимдаврида, барглар тўкилган вақтда бутанг. Бу пайтда буташ жараёнини тўлиқ назорат қилиш мумкин, чунки шохлардаги куртаклар жойлашуви яққол кўриниб туради ва дарахтни янада ўстириш учун таним даврида уларни буташ яхши самара беради. Ёзда дарахтларни буташ баргларни (озуқа манбаи) камайтиради мева пишишини секинлаштиради ва очилиб қолган мевалар қуёшда куйиши мумкин. Шундай бўлсада, ёзда дарахт кесишнинг авфзалликлари ҳам мавжуд, дарахтларнинг ўсиш суръати назоратга олиниши мумкин.

2. Ёш кўчатлар экилгандан сўнг дарахт ва шакл бериш турига қараб уни 45-70 см баландликда қисқартиринг. Агар кўчатнинг қолган қисмида ён шохлар мавжуд бўлса, уларни ҳам битта куртаккача қисқартиринг. Бундай тадбир шохларни пастроқ масофада шакллантириш, дарахтнинг устки ва илдиз қисмини мувозанатга келтиришга ёрдам беради. Кўчатнинг қолган қисмини латекс (водоэмульсия) билан бўянг, бу уни қуёшдан куйиш ва серажин қўнғизлардан ҳимоялашга ёрдам беради.

3. Ёш кўчатлар уч йил давомида меваларини олиб ташлаган ҳолда шавқатсиз кесиб, жадал ривожланишга ундалиши тавсия қилинади. Шундай бўлсада, ёнга, горизантал ўсган новдалар шаклланса, уларни кесмай мева олиш учун қолдирилиши шарт.

4. Қайси шохни ва уни қаеридан кесиш ҳусусида ҳулоса қабул қилаётганда доим ёдингизда тутинг - вертикал (тик) шох қисқартирилса, у яна жадал ўсишга ҳаракат қилади ва дарахт ичи очилиб қуёш нуридан унумли фойдаланилади. Агар горизантал шохлар қисқартирилса, мева берувчи шохлар янгиланади ва ортиқча мева сийраклаштирилади. Горизантал шохлар қисқартирилмай қолдирилса, улар дастлаб уч тарафидан ҳосилга киради ва эгилиб синади.

5. Горизантал ўсувчи шохлар одатда ҳосил бериш билан бирга ўсишга интилади. Бугунги ва келажакдаги мева учун улар иккиси ўртасидаги мувозанат ушлаб турилиши шарт. Дарахт ичида тик ўсиб борувчи, сўрувчи новдалар ёшлигидаёқ тозалаб турилиши тавсия қилинади. Пастга осилиб ўсувчи новдалар одатда суст ўсади ва бир нечта кичик мева беради, уларни қолдирмасдан кесиб ташлаган маъқул.

6. Шохлар қаеридан кесилса, шу жойдан ўсишни давом эттиради. Шохлар учи кесилганда фақат кесилган жойдан 20 см гача пастроқ масофадаги куртаклар қўшимча куч олади, шохнинг қолган қисмидаги, кесилган жойдан 1 метрдан пастдаги куртаклар ўзгаришсиз қолади. Шу сабабдан шохлар қанчалик кўп кесилса, шунчалик кўп куртак қўшимча куч олади.

7. Имкон қадар дарахтнинг учки қисмидаги ортиқча шохларни кесиб, қуёш нури пастки шохларга етиб боришини таъминланг. Қуёш нурига тўйинган шохларнинг меваси кўпроқ бўлади ва ҳажми катта бўлади. Сояда қолиб кетган шохлар аста-секинлик билан мева беришдан тўхтайди ва дарахт шохлари яхшилаб (аямасдан) қисқартирилмагунча ҳосил бермайди.

8. Шохларри тагидан, 1 см лар қолдириб кесинг – бутоқ қолдирманг.

9. Тик ўсаётган ва тор бурчакли шохларни 45° бурчак остида ўсишига ёрдам беринг.

Манба:  mevazor.uz

Улашиш: