Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Дарахтларни нима учун буташ лозим?

20/Sentabr/2024 08:13
  865

Ёш кўчатларни тўғри шакл олиши, уларга ишлов бериш осон бўлиши ва юқори сифатли мева бериши учун тарбияланади. Дарахтларни буташдан мақсад:

·         Парваришлаш ва мева териш осон бўлиши учун дарахтларнинг ҳажми назоратга олинади;

·         дарахтларни кучли қилиш учун – кучли асос шохларни шакллантириш учун;

·         дарахтнинг барча шохларига қуёш нурини бир маромда йўналтириш учун;

·         дарахтлар мева тугушини назоратга олиш учун – ортиқча мева берувчи шохларни сийраклаштириш учун;

·         мева берувчи шохларни янгилаб туриш учун – кучли куртак ва гул тўплари ривожланиши учун;

·         дарахтни ортиқча қуриб қолган, синган ва чигаллашиб кетган шохлардан тозалаш учун.

Мевали дарахтларни буталашнинг энг самарали натижа берувчи вақт тиним даври бўлсада, дарахтларнинг баландлиги, ён шохларнинг узунлигини назоратга олиш ва ортиқча шохларни қисқартириш ёз ойлари амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.

Дарахтларни буталашнинг икки тури мавжуд:

1.   Шохларни сийраклаштириш – ён шохларни тагидан бутунлай кесиб ташлаш. Катта ток қайчилар бу мақсад учун жуда қулай асобобдир. Тагидан кесиб олиб ташланган шохлар асоси тез битади. Чунки бутоқ қолдириб кесилган шохларда касалланиш кўп учрайди.

2.   Шохларни қисқартириш – шохлар ташқарига ривожланган куртак устидан қисқартирилади. Одатда шохлар ичкарига ривожланган куртаклар устидан қисқартирилса, кесилган шох вертикал (тик) ўсади ва бу муаммо туғдиради.

Дарахт ичидаги битта ёки иккита нотўғри жойлашган катта диаметрли шохларни тагидан кесиш орқали дарахт ичини очиб унга янгича кўриниш бериш мумкин.

Одатда дарахт ривожланиш кучини новдалари учидаги куртакларга йўналтиради. Новда ёки шохлар кесилса, кесилган жой атрофидаги куртаклар ўсувчи асосий куртакка айланади.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: