Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Хоразм кунжути экспорти

23/Noyabr/2024 07:25
  1047

Заминимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хорижда талаб катта. Хусусан, кунжут кейинги пайтда харидоргир маҳсулотлар қаторидан жой олмоқда. Биргина Хоразм вилоятидаги “Splash Urganch” ҳамда “Splash Agro Food” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида Туркияга 87 минг АҚШ долларилик кунжут ва кунжут маҳсулотлари экспорт қилингани бунинг яққол далилидир. Бу ҳақда “Халқ сўзи online” хабар берди.

“Шу йилнинг август-октябрь ойлари давомида туркиялик ҳамкорлар билан 200 минг АҚШ долларидан ортиқ экспорт шартномалари тузишга эришдик. Бунда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш Хоразм филиали томонидан ташқи бозорларни ўрганиш, хорижий ҳамкорлар топиш бўйича кўрсатган маркетинг тадқиқотлари ҳамда айланма маблағлар учун кўрсатган молиявий кўмаги катта мадад бўлди“, - дейди тадбиркор Руслан Қаландаров.

“Хусусий сектор вакилларининг жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллашига амалий ёрдам бериш мақсадида жамғарма фаолияти замон талабларига мос равишда такомиллаштириб борилмоқда. Мақсадимиз битта, у ҳам бўлса, юртимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш ва шу орқали мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшишдир“, – дейди Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Хоразм филиали директори Отабек Атамуратов.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: