Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Дарахтларни кесиш вақти ва сабаблари

19/Sentabr/2024 16:34
  1044

Қуриб колган ва зарарланган шохлар баҳорни кутмасдан исталган вақтда олиб ташланиши мумкин. Соғлом шохларни кесишнинг эса мақсадга қараб керакли вақтда кесиш керак.

Соғлом дарахтларнинг 10% гача шохларини йилнинг исталган вақтида дарахтни стресга солмасдан сийраклаштириш мумкин.

Қиш охирида - тиним даврининг охирида (куртаклар уйғонишидан олдин) аксарият дарахтларни кесиш одат тусига кирган. Шундай бўлсада, баъзи драхтлар баҳорда кесилса, ўзидан суюклик чиқаради. Шу сабабдан ёнғок, узум, тут каби дарахтлар баҳорда кесилмайди. Кесилганда дарахтлардан суюклик чиқиши уларнинг саломатлиги билан боғлик эмас, балки бу дарахтнинг кесилган ярага бўлган муносабати ҳолос.

Баҳорда, дарахт уйғонишни бошлаган вақтда кесиш тавсия қилинмайди. Агар кесилса, дарахт пўстлоғи ва унинг ости осонликча зарарланиши мумкин. Яна бу пайтда дарахтни кесиш, уни ортиқча ўсишига ёки ўсишининг сустлашига сабаб бўлишини унутманг. Ёзнинг ўртасида, дарахт уйғониб бўлгандан сўнг (барглар катталашган ва тўқ яшил ранг олганда) кесиш уларни кесишнинг энг тўғри вақти. Бу яна ўзидан суюқлик чиқарувчи дарахтлар учун ҳам туғри вақт.

Кеч ёздан кузгача бўлган вақтда дарахт кесиш тавсия қилинмайди. Янги шохлар кўпайиб, улар қишлашга тайёр бўлмайди.

Кеч куздан эрта қишгача бўлган вақтда дарахт кесиш тавсия қилинмайди. Ҳарорат 0  0С дан тушиб кетиш хавфи бор ва бу кесилган жойларни музлашига олиб келади ва қурийди.

Қурғоқчилик ёки сувсизлик вақтида дарахт кесиш тавсия қилинмайди.  Касаллик ва ҳашоратларга карши кураш – баъзи ҳолларда касаллик тарқалиши ва ҳашоратлар зарар етказиши мумкин бўлган вақтларда ҳам дарахт кесиш тавсия қилинмайди.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: