Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ёнғоқ кўчатлари қачон ва қандай экилади?

23/Noyabr/2024 02:22
  1130

Ёнғоқнинг кўчатлари барглар тўкилгандан сўнг кузда ёки баҳорда вегетация бошланмасдан экилади. Баҳорги ишларни тезлатиш учун экиладиган жойларни тайёрлаш ва чуқурчаларни қазиш ишлари кузда бажарилади.

Экиш учун чуқурчаларни қўлда ёки машина ёрдамида қазилади. Чуқурчаларнинг катталиги шундай бўлиши керакки, унда илдиз тармоқлари бемалол жойлашиши лозим (50х50х50 см дан 70х70х70 см гача).

Кўчатлар икки ёшли бўлиши керак. Улар яхши ривожланган, механик зарарланмаган бўлиши зарур. Экишдан олдин зарарланган илдизлар кесиб ташланади, сўнг илдиз қисмини лой ва гўнг аралашмасидан иборат бўлган қуюқ массага ботириб олинади.

Экишдан 6-8 кун илгари чуқурчаларга 10 кг чириган гўнг ёки 300 г. суперфосфат, 60 г калийли туз ва 60 г аммоний сульфати солинади. Ушбу миқдорни ярмиси чуқурчани тубига, иккинчи ярмиси юқоридаги чириндили тупроқ билан аралаштирилади ва у билан чуқурга солинади. Экилгандан сўнг атрофига айлана шаклда ариқчалар олинади (1,0-1,2 м диаметрли) ва яхшилаб суғорилади. Илдиз бўғизи очилиб қолса уни тупроқ билан беркитиб қўйилади. Қуриб қолган кўчатларни ўрнига кузда ёки кейинги йилги баҳорда янгилари экиб кўйилади.

Манаба:

Бутков Е.А. (2009). Ўзбекистонда ёнғоқни боғ типида плантацияларини барпо қилиш бўйича тавсиялар. Тошкент.

Улашиш: