Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Киви етиштириш бўйича баъзи тавсиялар

23/Noyabr/2024 10:50
  2172

Ҳурматли ўқувчиларимиз, сайтимизга ўлкамиз шароитида киви етиштириш бўйича маълумот беришимизни сўраб кўпгина мурожаатлар келган эди. Айни вақтда юртимиз шароитида киви етиштиришга оид илмий маълумотларга эга бўлмаганлигимиз сабабли, биз интернет тармоғида баъзи деҳқонларимизнинг ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, киви етиштириш бўйича берган маълумотларини йиғиб, қуйида сизга тақдим этишга ҳаракат қилдик.

Уй шароитида киви ўстириш

Бир дона кивини олиб, юпқа бўлакларга бўласиз. Илиқ сувга солиб аралаштириб турасиз. Ичидан тухумлари ажралиб чиқади. Киви уруғларини алоҳида олиб ажратиб оласиз. Дока устига қўйиб қуритасиз. Бир неча кундан кейин гул тувагини олиб тагига керамзит соласиз, устидан тупроқ солиб орасидан киви уруғларидан 2-3 донасини экиб чиқасиз. Кивини суғориш ойда икки марта суғорилади. Кўкариб чиққач, алоҳида тувакларга кўчат қилиб экасиз.

Суғориш учун кивини бўлаклага бўлиб илиқ сувга солиб аралаштириб турасиз, кейин докадан сузиб олиб, ўша сувдан суғорасиз ёки балашкада сувни бир неча кун тиндириб, ўша сувдан суғоришингиз мумкин.

Кивининг мевага кириши учун узоқ йиллар талаб этилади. Кивини токка ўхшаб қаламча орқали экилади. Энди уруғидан экиш эса бу узумни уруғини экиш билан баробардир.

Ўлкамизда киви етиштириш бўйича қўшимча маълумотлар

Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги Ширмонбулоқ қишлоғида яшовчи боғбон Ҳабибулло Сулаймонов ўз тажрибасидан келиб чиқиб шундай дейди:

«1999 йили отам чет элга саёҳатидан икки туп киви кўчатини олиб келдилар. Уларни қуёш чиқиб ботиши, шамол йўналишини қайта-қайта ҳисобга олиб, мана шу жойга ўтқаздилар. Киви кўчатларини уч йил иссиқхонада парваришладик. Шу йиллар давомида уларни иқлимимизга, шароитимизга мослаштириб, сўнгра устини очиб ташладик. Шундай қилиб, киви бизнинг шароитимизга тўла мослашди ва айни вақтда ҳосил бермоқда. Фақат киви 7 йилдан сўнггина мева берди».

Мелибой Сиддиқов:

«Киви эса сувсизликка чидамсиз экин саналади. Уни сувга яқин ва намлик юқори бўлган ерда экиш даркор».

Манба:

1.     Ешлар форуми (Одноклассники социал тармоғида)

2.     mehnat.uz

Улашиш: