Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Пахтани сотиб юборган фермер хўжалиги раҳбари

23/Noyabr/2024 10:55
  1279

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сирдарё тумани бўлими томонидан тумандаги “А.А” фермер хўжалигига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, мазкур фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқалар фермер хўжалигига тегишли бўлган 6 гектар ердаги пахта ҳосилини териб олиб, пахта толасини чигитдан ажратган. Тайёр бўлган пахта хомашёсини фуқаро М.А ва бошқаларга 13,8 миллион сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан олинган  маълумотларга асосан ЎзА хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан “А.А” фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.​

Манба: www.uza.uz

Улашиш: