Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Мош экинини ўғитлаш тартиби

23/Noyabr/2024 04:26
  1144

Аралашган ўғитлардаги азот ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига яхши таъсир этади. Айниқса, фосфорли ўғитлар экинни экишдан аввал берилиши керак, чунки фосфор тупроқда ўсимликка таъсир этиши учун маълум вақт зарур.

Асосий (баҳор мавсумида) мош экиш учун далани кузда ер ҳайдашдан олдин гектарига 40-60 кг соф модда ҳисобида фосфор ва 20-40 кг калий ўғитлари солинади. Азотли ўғитларни экишдан олдин ва ўсув даврида солиш мумкин, меъёри 20-30 кг. Шоналаш ва гуллаш даврида 20-30 кг фосфор ва 10-20 кг калий солинади.

Такрорий (ёз мавсумида) ер ҳайдалганда гектарига соф модда ҳисобида 40-60 кг фосфор, 20-40 кг калий ва 20-30 кг азотли ўғитлари солинади. Шоналаш ва гуллаш даврида 20-30 кг азот, 20-30 кг фосфор ва 10-20 кг калий солинади.

Ерни ҳайдамасдан ёзги мавсумда мош экишдан аввал юқорида кўрсатилган ўғит микдори ерга солинади.

Агар азотли ўғитнинг меъёри ошиб кетса биологик азот ўзлаштирилмайди.

Минерал ўғитлар билан баргидан озиқлантириш фойда келтиради. Бунда ОВХ- пуркачининг бир тўлдирилган (заправкасидаги) 600 литр сувни 3 гектарга сарфланишини ҳисобга олиб, Карбамид -15 кг олиниб алоҳида идишда 50 литр сувда эритилади, иккинчи идишда 50 литр сувда 9 кг PSarpo ўғити яхшилаб эритилиб сим тўр ёки докадан сиздириб олинади ва ҳар иккала эритма аралаштирилади ва ОВХ пуркачининг резервуарларига тенг миқдорда солиниб сув билан тўлдирилади.

Манба:

Мавлянова Р.Ф. ва бошқалар (2018). Мош етиштириш технологияси. Тавсиянома.- «NAVROZ» нашриёти, Тошкент.

Улашиш: