Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўсимликларни вегетатив кўпайтириш: табиий вегетатив кўпайиш

23/Noyabr/2024 11:55
  1324

Ўсимликларни вегитатив усулда кўпайтиришнинг мазмуни, алоҳида вегитатив бўлаклари-танаси, илдизи ва бошқа қисмлари бўйича алоҳида янги шаклини яратишдан иборат. Ўсимликларни вегетатив йўл билан кўпайтириш кўп ҳолларда сунъий ўрмонзорлар барпо қилишда қўлланилади. Аҳоли яшайдиган жойларни кўкаламзорлаштиришда ва шунингдек экиш учун кўчатхонада яратиладиган маҳсулотларга қўлланилади. Вегетатив йўл билан кўпайтириш уруғдан кўпайтиришда тўғри келган қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. Ушбу йўл билан баъзи бир дарахт турлари мавжуд туманда мослаштиришда бу усул жуда қўл келади ва унинг наслини кейинги авлоддан авлодга ўтишга асос яратади. Вегетатив усулда кўпайтиришнинг афзаллиги кўчатларнинг биринчи йилдаёк тез гуркираб ўсишдадир, яъни уруғдан кўпайтиришга нисбатан ва бу усулда тез ҳосилга киради. Ўсимликлар табиий шароитда вегетатив усулда кўпайиши кўп ҳолларда илдиз ости йўналишда пайдо бўлиши тушунилади.
Манба:
Б.Ё.Тўхтаев ва бошқалар (2017). Доривор ўсимликларни етиштиришнинг инновацион технологиялари модули бўйича ўқув-услубий мажмуа. Тошкент.

Улашиш: