Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Калийли ўғитлар ҳақида маълумот

19/Sentabr/2024 20:26
  980

Калий хлорид таркибида 60-62% калий оксиди мавжуд бўлиб, оқ рангдан қўнғир ранггача бўлади. Нам жойда сақланса, қотиб қолади. Сувда яхши эрийди.

Калий тузи таркибида 40% калий оксиди мавжуд. Ташқи кўриниши калий хлориддан пушти ва ҳаво рангли кристалларнинг мавжудлиги билан фарқ қилади. Нотўғри сақланганда муштланиб қолади.

Калий сульфати таркибида 46% калий оксиди мавжуд бўлиб, гигроскопик эмас. Сувда эрувчанлиги яхши, сочилувчанлиги ҳам қониқарли, ҳамма тур экинларга, барча агротехника ўсуллари ва муддатларида қўлланилиши мумкин.

Калийли ўғитлар ўсимликка пишиқлик беради, унинг шира, трипс ва бошқа зарарли организмларга қарши чидамлилигини оширади, мева элементлари тўкилиб кетишининг олдини олади, қурғоқчиликка бардошли қилади, сифатли маҳсулот етиштиришда катта аҳамиятга эга.

Барча калийли ўғитлар кузги шудгор пайтида ва озиқлантириш вақтида солинади.

Манба:

Муҳаммадиев Б. Қ. (2005). Ширкат ва фермер хўжаликларида органик ҳамда минерал  ўғитлардан фойдаланиш.  Тошкент: «Янги аср авлоди».

Улашиш: