Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Туркиянинг ҳамкорлик ва координация агентлиги ўлкамизда паррандачиликни ривожлантиришга кўмаклашади

01/Fevral/2023 13:00
  361

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув Раиси ўринбосари — “Паррандасаноат” уюшмаси Кенгаш Раиси Яшин Абдураззоқов Туркиянинг ҳамкорлик ва координация агентлигининг (ТIKA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Иҳсан Чаглар билан учрашди. Бу ҳақида “Халқ сўзи оnline” хабар берди.

Учрашувда Республикада паррандачиликни ривожлантириш, соҳада малакали мутахассислар тайёрлаш ва аҳоли хонадонларида касаначилик усулида паррандачилик маҳсулотларини етиштириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, паррандачилик маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш ва айниқса паррандачилик маҳсулотларида ўзбек брендини яратишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ТIKA томонидан шу кунгача Ўзбекистонда 23,6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 700 та лойиҳа молиялаштирилган.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: