Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Наманганнинг Шоҳидон адирликларида туяқуш фермаси ташкил этилди

04/Fevral/2023 09:43
  465

Наманганнинг Тўрақўрғон туманидаги Шоҳидон адирликларида Африка туяқушларини парваришлаш йўлга қўйилди. Бу ҳақида “Халқ сўзи оnline” хабар берди.

Тадбиркор Комилжон Носиров саъй-ҳаракати билан фаолияти йўлга қўйилган “Комилжон туяқушлари” фермер хўжалиги учун туман ҳокимлиги томонидан 5 гектар ер ажратиб берилди. Айни пайтда бу ерда хориждан келтирилган 10 бош туяқуш боқиляпти.

“Вилоятимиз учун янги бўлган соҳа фойдалилик даражаси юқорилиги билан эътиборни тортади. Жумладан, битта туяқуш 160 килограммга етказиб гўшт қилади. Тухуми эса уч килограммгача тош босади. Ҳар икки маҳсулоти парҳезбоп бўлиб, турли хасталикларга шифо. Терисидан аёллар сумкаси тайёрлашда фойдаланилса, патларипальтоёқасини безайди”, - дейди К. Носиров.

Фермер фаолиятини янада кенгайтириш ҳаракатида. Хусусан, яқин вақт ичида Мингбулоқ ва Чуст туманларида ҳам ферма қуриб, уларнинг ҳар бирига ўнтадан туяқуш жойлаштиришга киришган.

Муаллиф: Қудратилла Нажмиддинов. Манба: www.xs.uz

Улашиш: