Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Тошкентда қурилиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 12 турдаги экскаваторлар ишлаб чиқарилади

28/Mart/2024 21:51
  684

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Александр Лукашенко Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ҳудудида ташкил этилган “Амкодор-Агротехмаш” қўшма корхонасини очди. Бу ҳақда ”Халқ сўзи” газетаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати берган маълумотига асосан хабар берди.

Умумий қиймати 33 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа 2018-2021 йилларга мўлжалланган. Бугун расман ишга тушган биринчи босқичда қурилиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 12 турдаги экскаваторлар ишлаб чиқарилади. Маҳаллийлаштириш даражаси 2019 йилда 22 фоизга, 2021 йилда камида 50 фоизга етказилади.

Давлатимиз раҳбари маҳсулот турларини кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаларини минтақамиздаги мамлакатларга етказиб бериш учун қулайлигини қайд этди.

Шу ерда қўшма корхонада ишлаб чиқарилган дастлабки экскаваторлар намойиш этилди.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: