Балиқчиликда асосий технологик чора-тадбирлар
Бунда балиқшунос махсулдорликни ошириш технологик чора-тадбирларини амалга оширади:
· ҳовузлар менежменти - ҳовузларни қуриш, таъмирлаш, сув қуйиш ва уни тушириш тизимини ҳамда соҳил инфратузилмаси барпо этиш, хўжалик иморатлари қуриш;
· ҳовузларни ўғитлаш – ҳовузда бой озуқа базасини яратиш мақсадида органик ва минерал ўғитларни қўллаш;
· ҳовузда яшаётган мавжудодлар таркиби ва сувнинг сифати устидан назорат қилиш – сувдаги кислород даражаси етарли бўлишини таъминлаш ва сувни ифлосланишдан сақлаш, ҳовузга балиқлар кушандалари тушишига йўл қўймаслик;
· балиқларни озиқлантириш – балиқларни боқиш учун ҳовузга сунъий ем бериш;
· касалликларни олдини олиш ва даволаш –балиқлар саломатлигини назорат қилиш, касалликларни аниқлаш ва даволаш.
Манба:
Камилов Б.Г. (2017). Карп туридаги балиқларини поликультура усулида етиштириш асослари.Тошкент.