Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Юртимиздан экспорт қилинаётган аччиқ қалампир

04/Fevral/2023 09:45
  471

Жорий йилнинг ўтган етти ойи мобайнида юртимиздан хориж мамлакатларига 4,5 миллион АҚШ долларлик аччиқ қалампир етказиб берилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда, деб ёзади “Қашқадарё” газетаси.

Қайд этиш жоиз, бизда анча экспортбоп ҳисобланган аччиқ қалампирни кенг миқёсда етиштиришга шу йилдан жиддий киришилди.

Шунга монанд, мамлакатимиз деҳқонлари бу турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини илк бор жаҳон бозорига чиқаришмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилда республикамизда 207 минг тоннадан ортиқ сифатли аччиқ қалампир ҳосили йиғиб олиш мўлжалланмоқда. Шудан 180 минг тонна маҳсулотни фермерлар, 26,5 минг тоннасини эса деҳқон хўжаликлари етказиб бериши кўзда тутилган.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, бу йил Қашқадарё воҳасида 1100 гектардан зиёд ерда аччиқ қалампир парваришланди. Вилоятнинг Деҳқонобод, Муборак ва Ғузор туманларидан ташқари қолган барча ҳудудларида аччиқ қалампир экиш учун ер ажратилди, энг кўп экин майдони Миришкор туманига (500 гектар), энг ками Нишон туманига (10 гектар) тегишли. Ўртача ҳосилдорлик гектарига 130 центнерни ташкил этиши режа қилинган. Мавсум якунида 14 минг 300 тонна экспортбоп маҳсулот йиғиштириб олиниши кўзланган. Ҳозирда ҳосилни саранжомлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, дунё бозорида қалампир баҳоси унинг аччиқлилик даражасига қараб белгиланади. 5 килограмм ҳосилдан 1 килограмм қуритилган аччиқ қалампир кукуни олиш мумкин. Унинг 1 тоннасининг нархи дунё бозорида 8 минг 640 доллар атрофида сотилади.

Манба: qashqadaryogz.uz

Улашиш: