Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўқувчи 48 соат ичида фермерларга сезиларли миқдорда пул йиғишга ёрдам берди

31/Yanvar/2023 19:46
  434

10 ёшли боланинг ғояси «фермерлар учун бешталик» миллий флешмобига айлангани ҳақида.

Австралия ҳукумати қурғоқчилик туфайли юзага келган инқирозда маҳаллий фермерларга қандай ёрдам бериш кераклиги масаласида бош қотирган бир вақтда, сиднейлик ўқувчи бу муаммога ўз ечимини таклиф этди. Бу ҳақда news.com.au маълумотига асосланган ҳолда  AgroXXI.ru портали хабар берди.

10 ёшли Джек Берн ўз олдига мақсад қўйди – 20.000 австралия долларини йиғиб, аграрчилар ҳисобига ёрдам тариқасида ўтказиш. Бунинг учун Джек Авлиё Иоан Чўқинтирувчи номидаги бошланғич мактабидаги синфдошларига фермерлар кийимига кийиниб, фермерлар учун «бешталик» (доллар) келтириш мақсадида Сиднейнинг иложи борича кўпроқ яшовчиларини айланиб чиқишни таклиф этди.

Джекнинг ота-онаси ўғлининг ҳайрия дастури учун махсус сайт веб-сайт яратишди. Бу веб-сайт орқали бола натижалар ҳақида халққа ҳисобот бериб турди. Натижалар ҳам жуда яхши бўлди. Кўрсатилган ташаббусга бошқа мактаб ўқувчилари ҳам қўшилишди ва 20.000 долларни 48 соат ичида йиғишга эришилди!

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: