Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Пистазорларнинг сув ва тупроқни муҳофаза қилишдаги аҳамияти

23/Noyabr/2024 17:00
  1224

Хандон писта боғдорчиликда ва тупроқни муҳофазалашда бирдай аҳамиятга эгадир. Барча лалми тоғ олди ерларда сув эрозиясига ва сел оқимларига қарши писта ўрмонзорлари муҳим вазифани бажаради. Юқорида кўрсатилган мақсадларда ўстириш учун ҳандон писта уруғлари доимий жойга экилиши лозимдир. Қурғоқчилик худудларда хандон писта экинлари бошқа дарахт турлари билан аралашмаган ҳолда барпо қилинса, яхши ўсади ва ривожланади. Бир гектар майдонда 1000 тадан кўп бўлмаган ҳолда хандон писта ўсимлиги жойлаштирилса (3х3 ёки 4х4 м тартибда) унинг ёйилиб ўсган илдиз тармоқлари тупроқ емирилишини олдини олади. Биринчи йилнинг ўзида унинг илдиз тармоғининг ўсиши кучаяди ва биринчи йилнинг охирида деярли барча уруғ кўчатларда тик йўналишдаги илдизи яхши ривожланади. Ниҳолнинг баландлиги 9-10 см бўлганда илдизи 100 (150) см гача чуқурга ўсиб боради. Илдизнинг биринчи йиллари яхши ривожланиш хусусиятини эътиборга олиб, унинг уруғларини иложи борича эртароқ экиш лозимдир.

297.png (656 KB)

Хандон писта биринчи 3-4 йилгача жуда секин ўсади, 5-6 ёшда уларнинг баландлиги 3-5 м га тенг бўлади. 15-20 ёшдан бошлаб вертикал ва горизонтал илдизлари яхши ривожланади; асосий ўқ илдизи 200-250 см чуқурликгача ўсиб боради. Шу сабабли эрозияга қарши мақсадда барпо этилган пистазорлар 15 ёшдан катта бўлганда қалинлашиб қолади (1 гектарида 1000 дан ортиқ) ва ривожланиши пасаяди.

Хандон пистанинг бундай  биологик хусусиятлари қурғоқчилик даврида ҳам яхши ўсишга замин яратади, сувни ва тупроқни мухофаза қилишда катта аҳамиятга эга бўлади.

Манба:

Чернова Г.М. (2010) Ўзбекистонда эрозияга қарши ва сув хавзаларини мухофаза қилишда хандон писта (Рistachio vera l.) экинзорларини барпо қилиш бўйича тавсиянома. Тошкент

Улашиш: