Иссиқхонадаги бодринг учун қандай ҳарорат ва нисбий намлик лозим?
23/Noyabr/2024 22:10
1147
Кўчатни иссиқхонага экилаётганда ҳарорат кундузи ва кечқурун 22-23°С бўлиши тавсия этилади.
2 ёки 3 кундан сўнг кундузги ҳарорат 23-25°С, кечқурунги ҳарорат 20°С бўлгани маъқул.
Бодринг кўчатининг бўйи 50 см дан ошгандан сўнг кундузги ҳарорат 21-22°С, кечқурунги ҳарорат 17-18°С бўлиши тавсия этилади.
Иссиқхонада умумий нисбий намлик 75-80% ни ташкил қилиши тавсия этилади. Намлик 90-100% бўлиб кетиши бодринг учун зарарли ҳисобланади. Бунинг оқибатида турли касалликлар келиб чиқиши мумкин. Намлик махсус ўлчагич ёрдамида ўлчанади.
Манба:
А. Э. Шайхов ва бошқалар (2013). Энерго - тежамкор иссиқхоналарни қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича қўлланма. Тошкент.