Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ёш куркаларнинг ўсиши ва ривожланиши учун қандай шароит зарур?

23/Noyabr/2024 23:47
  970

Куркалар учун бошқа уй паррандалари сингари хона қуруқ, ёруғ, тоза ва иссиқ бўлиши керак.

Ёши 5 кунлик бўлган курка жўжаларига кечасига хона ҳароратини 1 – 2оС га кўтариш тавсия этилади. Курка жўжаларини 20 кунликдан бошлаб қўноқларга чиқиб ётишга ўргатилади. Қўноқлар ердан 10 см баландликда ўрнатилади. Ҳар бир курка жўжасига 8 смдан жой олинади. Курка жўжалари 15 кунлик бўлгунига қадар торф, тахта қипиғи ёки қум тўшамаларда боқилади. Яна сомон ҳам ишлатиш мумкин. Торф ва тахта қипиғини 2 ҳафтада 1 марта, сомонли тўшамани ҳафтада 1 марта алмаштириб турилади. Курка жўжаларини бир жойга тўпланиб туришига зинҳор йўл қўйиб бўлмайди.

Курка жўжаларини сақлаш учун тахминий хона ҳарорати:

т/р Куркалар ёши, кун Хона ҳарорати
1 1 – 5 31 – 30
2 6 – 10 29 – 27
3 11 – 20 26 – 24
4 21 – 30 23 – 21
5 31 – 40 20 – 18

Ёш куркаларни ўсишига ва ривожланишига ёруғ куннинг узунлиги ва ёруғлик кучи ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Гўшт учун боқиладиган куркаларга қуйидаги ёруғлик  режими тавсия этилади.

Куркалар ёши, ҳафта Куннинг ёруғлик вақтини узунлиги, соат Ёруғлик, люкс
1 24 50
2-3 17 30
3-7 14 15
8 ва ундан ортиқ 8 1-2

Ойнаси йўқ хонада ёш куркалар боқилганда бинафшарангда нурланувчи чироқ ёқиб туриш, ёш курка организмида модда алмашинуви бузилишини олдини олади. Ёш куркаларни 10-15 кундан бошлаб ҳавонинг иссиқ кунлари емдон, сувдонлар билан таъминланган ва атрофи тўсилган тепаси ёпиқ майдончага чиқариб турилади. Бошида 10-15 дақиқага тоза ҳавога чиқарилади, кейин аста-секин кўпайтириб борилади. Ёш куркаларнинг патлари қалинлашиб, суяклари қотгандан кейин уларни далага ўтлаш учун  қўйиб юбориш мумкин  бўлади.  Далада ёш куркалар ҳар хил қурт-қумурсқаларни, капалак ва шиллиққуртларни ейишади. Уларни  эрталаб қиров пайтида ёки ёмғирдан кейин дарров далага чиқариш мумкин эмас. Тоза ҳаво ва қуёш нури ёш куркалар организмини чиниқтиради, иштахасини очади ва соғлом бақувват ўсишига омил бўлади.  Ёш куркалар 30-45 кунлигидан кечалари тўпланиб ётмаслиги учун қўноқларга чиқишга ўргатилади. Қўноқлар ердан 45-50 см баландликда, ҳар бир бошга 30-35 см ҳисобидан ўрнатилади. Кесими 3,5х7 см бўлган тахта планкаларни  ораси 28-30 см, икки чети юмоқланган бўлиши керак. Деворни ёнидаги  охирги қўноқ куркалар  думлари билан деворга суянмаслиги учун девордан 35-40 см масофада бўлади.

Манба:

Рўзиев Р.И. ва бошқалар. (2017). Курка  боқиш  бўйича қўлланма. Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот  институти, Тошкент.

Улашиш: