Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бирлашган Араб Амирликларида энг катта вертикал ферма яратилади

29/Yanvar/2023 00:55
  369

Бирлашган Араб Амирликларининг энг катта авиакомпанияларидан бири дунёдаги энг катта вертикал ферма яратилишига 40 миллион доллар сармоя киритишини маълум қилди. У кейинги йил очилади ва сармоядорниннг режасига кўра, фермада 365 га ерда етиштириладиган миқдорга тенг бўлган маҳсулот етиштирилади. Ферма ҳар куни 3 тонна олий сифатли сабзавотларни етиштиради!

Ферма келажакда компанияга катта миқдордаги пулни тежаб беради ва горизонтал фермаларга нисбатан ўзининг янада экологиклиги туфайли унинг нуфузини кўтаради. Унда маҳсулотлар етиштириш учун бир неча баробар камроқ сув талаб этилади. Қуёш нури, ўғит ва кимёвий воситалар эса умуман керак бўлмайди. Бундай хўжаликнинг яна бир устунлик тарафи – ишлаб чиқаришнинг чиқиндисизлиги ва тупроқ унумдорлигига боғлиқ бўлмаганлигидир.

Вертикал ферманинг яратувчилари ва қурувчиларининг айтишларича, у фақатгина ўзини сарф-ҳаражатларини қисқа вақтда қопламай, узоқ муддатли сармоя ҳам бўлиб қолади. Ушбу ферманинг биринчи ҳосили 2019 йилнинг декабрида етилади. Бу ерда етиштирилган сабзавотлар авиакомпанияларнинг йўловчиларига ва 25 та аэропортнинг меҳмонларига берилади. Бу ҳақда gastronom.ru сайтига асосланган ҳолда AgroXXI.ru портали хабар беради.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: