Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Хитойлик фермер катта пулга эксклюзив мебель етиштиряпти

04/Fevral/2023 09:31
  764

Агар сизда катта сабр ва боғ учун ерингиз мавжуд бўлса, мазкур тажрибани такрорлашга уриниб кўринг!

Хэбеда 65 ёшли Шан Чунлинь исмли фермер ўз қизиқиши – «экологик мебел» етиштириш учун харидорларини топди.

Дарахтларга шакл бериш билимига эга бўлган Шан Чунлинь ғаройиб бир нарса яратишга қарор қилди ва табиат билан ҳамоҳангликда стул, стол ва каравотлар ишлаб чиқариб бошлади.

Табиий дизайнга секатор (тоққайчи) ёрдамида кичик аралашув туфайли фермер оддий мебелдан анча қиммат турадиган ажойиб ва ноёб нарсалар яратмоқда. Буни ҳайратланарли жойи йўқ, чунки бир дурдонани яратиш учун йиллар кетади.

682.png (1.42 MB)

Хитойлик боғбоннинг доимий мижозлари коллекционерлар ва ноёб буюмлар билан савдо қилувчи инсонлар бўлишди. Бу мижозлар кундалик ҳаётнинг эксклюзив буюмлари учун катта пул тўлашга ва фойда билан қайта сотишга тайёр. Ҳар ким ҳам бундай буюмларни сотиб ололмайди, аммо уларни ўстириб кўриш мумкин. Бу ҳақда xinhuanet.com маълумотига асосланган ҳолда AgroXXI.ru портали ёзади.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: