Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ассалому алайкум!

04/Fevral/2023 12:54
  749

Ҳурматли юртдошлар, фермерлар, деҳқонлар ва томорқачилар!

Бугун сизларнинг оғирингизни енгил, узоғингизни яқин қилиш ниятида dehqon.uz портали фаолиятини бошламоқдамиз. Ҳаётимизга тобора чуқур кириб бораётган интернетнинг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда хизматингизда бўлишга астойдил бел боғладик.  

Порталимизнинг aсoсий мaқсaди юртимиз дeҳқoнлaрига ўзлaри eтиштиргaн мaҳсулoтлaрни сoтишлaридa сaрфлaнадигaн вaқт, мeҳнaт вa мoддий xaрaжaтлaрни кaмaйтиришгa ёрдaм бeришдир. Дeҳқoнлaримиз бизнинг портал орқали aсoсий хaридoрлaр билaн oртиқчa вoситaчилaрсиз ва тўғридaн-тўғри учрашиб, сaвдoлaрини aмaлгa oшириш имкониятига эга бўлишади. 

Бундан ташқари, dehqon.uz порталида қишлоқ хўжалигига оид қонун ҳужжатлари, янгиликлар ва қизиқарли маълумотлар билан танишишингиз, ветеринар билан мулоқот ойнаси орқали ўзингизни қизиқтирган саволларга ветеринаримиздан жавоб олишингиз мумкин. Фермерларимиз учун эса “виртуал ташриф қоғози” яратилади, яъни улар ўз хўжаликлари ҳақидаги маълумотларни порталимизга юклай оладилар. 

Умид қиламизки, dehqon.uz портали барчангизнинг ишончини оқлайди. 

Олдинда қиладиган ишларимиз жуда кўп!

dehqon.uz портали жамоаси


Улашиш: