Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Австралиялик фермер қурғоқчилик туфайли чорва ҳайвонларига тарвуз бериб бошлади

04/Fevral/2023 09:25
  567

Австралиянинг шарқий қисмидаги қурғоқчилик шартлари пичаннинг нархини уч баробар ортиб кетишига олиб келди. Шунинг учун фермерлар чорва ҳайвонларини озиқлантириш учун муқобил йўлларни қидиришга мажбур бўлишмоқда.

Австралиядаги қурғоқчилик кучайиб кетмоқда ва пичан захираси тезкор суръатларда қисқариб, озуқаларнинг нархлари ортиб кетмоқда. Бироқ ўлкада полиз экинларининг ҳосили мўл. Бу шароит озуқа етказиб берадиган компаниянинг фермерларга бепул совға қилишига туртки бўлди. Компания томонидан ташкил этилган акция доирасида чорвадорлар - кампания мижозлари тарвуз шаклида бонуслар олишди.

Чорвадор Майкл Суини бепул равишда ўзининг 100 бош қорамоллари учун сезиларли миқдорда тарвуз олганидан жуда ҳурсанд бўлди.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: