Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Помидор ва унинг шифобахш хусусиятлари

20/Sentabr/2024 18:34
  1068

Помидор (италян тилида pomudoro, porno d'oro — олтин олма) (Lucopersicon) — итузумдошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар ва ярим буталар туркумига кирувчи сабзавот экини.  Жаҳондаги деярли барча мамлакатларда (очиқ ва ҳимояланган ерларда) экилади. Ватани — Жанубий Америка. Европага XVI-асрўрталарида (дастлаб Испания, Португалия, Италияга) олиб келинган. Ўрта Осиёга XVIII аср охирлари — XIX аср бошларида Россия орқали келган, бир йиллик экин тарзида экилади. Янгилигича, консерваланган, паста, қоқи ва бошқа ҳолида истеъмол қилинади, консерва саноатида помидор шарбати, пастаси ишлаб чиқарилади.       Ўзбекистон шароитларида кўчатлари иссиқхоналарда етиштирилиб, сўнгра далага экилади. Ўзбекистонда помидорнинг очиқ майдонда 25 га яқин навлари экиш учун районлаштирилган.      Помидор мевасида қуруқ моддалар 4,5—8,1 %, органик кислоталар 3,5— 8,5%, пектин моддалар 0,13—0,23%, канд 3—7%, шунингдек, минерал тузлар, С, В, РР витаминлар бор. Помидор нафақат ширин, мазали таъмга эга, балки у шунингдек бир қатор фойдали, шифобахш хусусиятларга ҳам эга. Унда жуда катта миқдорда турли витаминлар мавжуд, улар қуйидагилардан иборат: В1, В2, В3, В6, В9, Е, лекин унинг таркибида Е витамини энг кўп миқдорда.      Помидор инсон организмига фақат ижобий таъсир қилиб қолмай, у қайфиятни ҳам кўтаради. Унда органик модда ҳисобланувчи тирамин мавжуд, бу модда организмида серотонин моддасига айланади. Шу модда борлиги сабабли, помидор инсон кайфиятини кўтаради. Шунинг учун ҳам у кайфиятни кўтариб, тушкунликка ва хафаликка қарши курашишда инсонга ёрдам беради.     Помидорнинг шифобахшлиги унда пурин моддаси мавжудлиги ва у кам калориялигидадир. Ортиқча вазнли кишиларга, буйрак касаллиги билан оғриганларга ҳамда баданда ортиқча туз йиғилган кишиларга помидор тановул қилиш тавсия этилади. Помидор истеъмол қилиш қанд касаллиги билан оғриган, ёғ босиб семириш ва модда алмашинувида муаммоси бор кишиларга ҳам фойдали. Помидор шунингдек, ўт ва пешоб ҳайдаш хусусиятларига ҳам эга, шу сабабдан овқат тановул қилгандан ярим соат ўтказиб, бир пиёла томат шарбати ичилса, овқат ҳазм қилишдаги муаммолар йўқолади.     Модда алмашинуви жараёни бузилганда, помидор истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки у ўзининг шифобахш хусусиятлари билан модда алмашинувидаги иллатларни ва организмдаги туз йиғилишини бартараф этади. Овқатланиш жараёнида рационингизга мунтазам фойдали моддалар ва витаминларга бой бўлган томат шарбатини қўшишни ёдингиздан чиқарманг. Артериал қон босимини меъёрга келтириш учун бир стакан томат шарбатини ичиш тавсия этилади. Ҳомиладор аёлларга меъёрида помидорнинг ўзидан истеъмол қилиш лозим. Чекишга берилган кишиларга помидорнинг фойдаси катта.      Помидорда мавжуд айрим моддалар сабабли, уни мунтазам истеъмол қилиш никотин смолалари ва заҳарли токсин моддаларини парчалаб, уларни ҳатто ўпкадан чиқариб юборишга сабаб бўлади. Улар сизнинг тишларингизни тамаки смолаларидан фориғ бўлиб, маза-таъм сезиш қобилиятингизни меъёрига келтиради.      Эркаклар учун помидорнинг фойдалари. Помидорда катта миқдорда антиоксидант ликопин моддаси мавжуд бўлиб, тажрибадан маълумки, уни доимий истеъмол қилиш эркакларда простата раки пайдо бўлишининг олдини олади. Помидор истеъмол қилиш куч-қувватни ошириб, иммунитетни кўтаради.

Помидорнинг калориялилиги

Помидорнинг калориялилиги паст бўлишига қарамасдан, у мислсиз озуқа бўлиб, йўқотилган минерал моддалар ўрнини тўлдирувчидир. Бу сабзавот паст калорияли бўлиб, унинг 100 грамида 23 ккал. мавжуд.  Озишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлар (ҳомиладор аёллар ва болаларга тавсия этилмайди) учун ҳар сафар овқат тановул қилиш давомида бир стакан томат соки ичиш тавсия этилади, бунда ёғлиқ овқатни тўйиб ейиш мақсадга мувофиқ бўлмайди.

Манба: muxlis.uz

Улашиш: