Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Июл ойида қишлоқ хўжалик ҳайвонларида ўтказиладиган ветеринария тадбирлари

20/Sentabr/2024 16:49
  883

Июл ойида қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши лозим:

1.       Қорамолларнинг пироплазмидозларини олдини олиш учун полиамидин, азидин, диамидин, этдин препаратларининг бирортаси билан 100 кг тирик вазнга 5 мл миқдорда (йўриқномага асосан) химиопрофилактика ўтказилади. Молхоналардаги ва қорамоллардаги каналарни йўқотиш учун уларни инсектоакарицид препаратларининг бирортаси, маҳаллий циперметриннинг 25 фоизли концентрат эмульсиясидан тайёрланган 0.015-0.02% ли ишчи эмульсияси билан дезакаризация қилинади.

2.       Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг трематадоз, стронгилятозларини олдини олиш учун аввал диагностик текширишлар ўтказилади. Касаллари ажратилиб панакур, ивомек, ивермектин, тетрамизол каби антигельминтиклар билан йўриқномага асосан даволанади.

Манба:

Ветеринария илмий-тадқиқот институти (2017). Деҳқон-фермер хўжаликларида чорва моллари ва паранда касалликларига қарши ветеринария чора-тадбирларини илмий асосда ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар. Самарқанд.

Улашиш: