Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қорамолларда пироплазмоз ва бабезиоз касалликлари ва уларни даволаш

24/Noyabr/2024 01:39
  1269

Пироплазмоз ва бабезиоз касалликлари

Пироплазмоз ва бабезиоз (франсаиеллёз)ни Boophilus авлодига мансуб Boophilus calcaratus каналар тарқатади. Бундай каналар ҳайдалмайдиган, юқори намгарчиликка эга бўлган яйловларда, тўқайлар ва дарё ёқаларида кўпроқ учрайди.

Кана личинкаси молга ёпишгач 2 кун давомида сўлак безларидаги касаллик қўзғатувчилари – бабезия ва пироплазмаларни ҳайвон танасига ўтказади. Орадан 9–10 кун ўтгач ҳайвоннинг тана ҳарорати 40,2–40,8оС гача кўтарилиши, иштаҳасининг бузилиши, анемия ва гемоглобинурия ҳолатлари кузатилади.

Қорамолларнинг қон-паразитар касалликларини даволаш ишларини олиб боришдан олдин уларни салқин ва осойишта жойга ўтказиб енгил ҳазм бўладиган барра ўт, майдаланган лавлаги, эндигина соғилган сут, омухта ем қўшиб атала ҳолида берилиши лозим.

Пироплазмоз ва бабезиозни даволаш

Қорамолларни пироплазмоз ва бабезиоз касалликларни тарқатувчи каналар бир хил Boophilus calcaratus каналари бўлганлиги сабабли даволаш ишлари одатда пироплазмоз касаллиги бабезиоз билан аралаш шаклда кечиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда олиб борилади:

- пироплазмоз ва бабезиозни даволашда Ўзбикарбнинг 4 фоизли сувдаги эритмасидан молни ҳар 100 кг тирик вазни ҳисобига 10 мл. дан (4 мг/кг) тери остига қўлланилади;

Holland фирмаси томонидан ишлаб чиқилган Tryponil препаратидан 7 мг/кг миқдорида териси остига қўллаш тавсия этилади;

7 мг/кг миқдорида Зикурат препаратидан молни териси остига қўлланилади;

- пироплазмоз ва бабезозни даволашда 100 кг тирик вазни ҳисобига 2 мл. дан Имидол препаратидан молни тери остига қўллаш тавсия этилади.

Манба: www.agro.uz

Улашиш: