Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қорағат (смородина) етиштириш технологияси

24/Noyabr/2024 01:27
  1361

Смородина 3—4-йили мўл ҳосил бера бошлайди. У 10—15 йил давомида мўл ҳосил беради. Умрининг 20—25-йили мевалари жуда майдалашади. Смородина ўтқазилгандан 2 йил ўтгач ҳосил бера бошлайди. У қаламчадан тупларни бир неча бўлакка бўлиш йўли билан кўпайтирилади.

Қорақат ҳарорати юқори ҳаво, ҳамда тупроқ намлиги кам бўлган минтақаларда кам ҳосил беради.

Ўзбекистон Республикаси шароитида смородинанинг қора, қизил ва тилла ранг турлари кўп тарқалган. Ўзбекистон шароитида тилла ранг смородина яхши ҳосил беради. Тилла ранг смородинанинг чуқур қишки тиним даврига эга бўлганлиги сабабли қиш шароитида ҳарорат кўтарилишига ва ўсиши учун етарли ҳароратга эга бўлишига қарамасдан тиним давридан чиқмайди. Шу сабабли бу смородина совуққа ҳам бемалол бардош бера олади.

Унинг илдизлари 2 м гача чуқурликка етиб борганлиги сабабли 30—32°С да ҳам, ерости сувларидан фойдалана олганлиги учун сўлиб қолмайди.

Ер танлаш. Смородина учун ерни тўғри танлай олиш катта аҳамият касб этади. Бу ўсимлик ғарбга ёки Шимолий-ғарб томонга қараган текис, нишаблиги 10°С гача бўлган унумдор қумоқ тупроқли ерларда яхши ўсиб ривожланади.

Смородина экилган ерлар сув билан яхши таъминланган бўлиши лозим.

Экиш. Смородина баҳорда ёки кузда қаламчалардан тупни бир неча бўлакка бўлиш ёки пархиш йўллари билан кўпайтирилади.

Смородинани кузда экилганда совуқ тушишидан олдин, лекин ўсимлик ўсишдан тўхтагандан кейин, агарда баҳорда кўпайтирилса унда куртаклар чиқишга улгурмасдан олдин экиш лозим.

Баҳорда смородина тез ўсиб барглар чиқаришга улгуради. Шу сабабли смородинани кузда экиш мақсадга мувофиқ.

Экиш учун синган ва касалланган новдалар олинмаслиги керак. Бундан ташқари экиш учун дағаллашмаган новдалар танланади. Танланган новдаларнинг узунлиги 15—20 см дан узун бўлмаслиги лозим.

Смородина сув билан таъминланган шароитида тез ўсиб қалинлашиб кетганлиги учун қатор оралиғини 3 м қилиб, тўплар оралиғини 1,5—2 м қилиб экилади. Бунда бир гектар даладаги ўсимликнинг сони 1666—2222 тупни ташкил этиши мумкин.

Қаламчаларни ёки ўсимлик тупларининг бўлакларини олдиндан тайёрланган чуқурларга (40 x 40, 60 x 60 см) экилади. Агарда органик ўғит бўлмаса ҳар бир чуқурга 6—7 кг чиринди ва 200—300 г минерал ўғит солинади.

Чуқурлар тупроқ билан тўлдирилгач кўчатлари олдиндан тайёрланган эгатлар орқали суғорилади. Сўнгра ҳар бир қаламчанинг ер устки қисмида 3—4 та дан куртак қолдириб новдаларнинг юқори қисми қирқилади ва чиринди ёки гўнг билан мульчаланади .

Ўғитлаш. Кўчат ўтқазишдан олдин тупроқ унумлиги даражасига қараб 40—100 т гўнга 800—1000 кг гача суперфосфат аралаштириб далага солинади.

Смородина экилган далага ҳар йили соф ҳолда азотдан 60 кг, фосфордан 120 кг ва калийдан 30 кг солинади.

Фосфорли ва калийли ўғитларни ерни кузда шудгор қилишда солинади.

Азотли ўғитларнинг ярми баҳорда вегетация бошланишида, қолган ярми эса гуллашнинг охири — мева ҳосил қилиш даврида берилади.

Ўғитларнинг кўчат экилгандан икки йил давомида ўғитнинг тахминан ярми бевосита ўсимликларнинг тагига, қолган йилларда эса бутун далада ташланади.

Шунингдек, кўчат экилгандан кейинги дастлабки икки йил давомида органик ўғитлар 50—100 см диаметрда 5—10 кг миқдорда мульча тариқасида ўсимлик атрофига, учинчи ва тўртинчи йилларда эса 20—30 т миқдорда қатор ораси бўйлаб бутун далага солинади.

Мульчалаш ўсимлик тўпларини сув ва озиқа моддалари билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади ва ўсимликларнинг яхши ўсиши ва ривожланишига катта имконият яратади.

Смородинани вегетация давомида 5 мартадан 15 мартагача суғорилади, ҳар бир суғоришдан сўнг тупроқ юмшатилади. Кузга борганда мева ва ўсиш куртаклари кўп бўлган новдаларни кўпайтириш, яъни шакллантириш мақсадида ўсимлик кесилади.

Ҳосилни йиғиш. Ўсимликнинг барглари гуллаш олдидан ёки гуллаётганда, мевалари эса пишиб етилганда терилади. Барглар соя жойларда очиқ ҳавода қуритилади.

Манба: moodle.pharmi.uz

Улашиш: