Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Германияда Ҳашоратларни ҳимоя қилиш фонди ташкил этилмоқда

04/Fevral/2023 10:55
  451

Охирги ўн йилларда ҳашоратлар сони 75 фоизгача камайиб кетди. Ҳар учинчи тур ҳашорат Германиянинг умуммиллий Қизил рўйиҳатида йўқолиб бораётган тур сифатида қайд қилинган.

Шу боисдан NABU (Германия табиатини қўриқлаш Ассоциацияси) ва унинг узоқ йиллик стратегик ҳамкори бўлмиш REWE номли магазинлар тармоғи, ҳашоратларни ҳимоя қилиш фондини ташкил этишга қарор қилишди. Фонд REWE тармоғи томонидан ўтказилган 300.000 евро миқдоридаги бошланғич капитал билан иш бошлаяпти. Бу йўл билан фонд ҳашоратларни ҳимоя қилиш бўйича умуммиллий ва комплекс чора-тадбирлар учун тамал тошини қўймоқда.

“Экин майдонларининг турли хил структураларини йўқлиги ва бизнинг қишлоқ хўжалиги ландшафтларимизда пестецидларнинг кенг кўламли қўлланилиши, ҳашоратларининг камайишига асосий сабаб бўлмоқда” – дейилмоқда NABU пресс-релизида.

Интенсив равишда етиштирилаётган моно экинлар ҳашоратлар учун номувофиқ шароитларни яратмоқда. Шу сабабли Ҳашоратларни ҳимоя қилиш фонди ёрдамида NABU 6,5 гектарга яқин ҳайдаладиган ерлар ва майсазорларни сотиб сотиб олади. Бу ерларда турли хил ўтлар шароитида ҳашоратлар кўпайишининг тадқиқоти ва мониторинги амалга оширилади. Ҳашоратларни ҳимоя қилиш фондининг яна бир мақсади – ушбу кичик жонзотларнинг дунё экологик балансидаги мухим роли ҳақида кенг оммани хабардор қилиш.

Манба: www.topagrar.com

Улашиш: