Ўрик экспорти бўйича Ўзбекистон дунёда олтинчи ўринни эгаллади
23/Noyabr/2024 22:17
1223
Ўзбекистон ўрик экспорти ҳажми бўйича дунёда олтинчи ўринда турибди. Бу ҳақда East-fruit портали маълумотларига асосланган ҳолда Sof.uz хабар берди.
Экспертларнинг таъкидлашича, кейинги йилда республика ўрик экспортини икки бараварга – 50 минг тоннадан 23 минг тоннага камайтирди.
Ўзбекистондан юқори ўринларда Испания, Туркия, Франция, Италия ва Греция турибди.
2016 йилда Ўзбекистон ўрик экспорт қилиш ҳажми бўйича фақатгина Испаниядан ортда қолиб иккинчи ўринни эгаллаган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бунда ўрикнинг деярли 100%и фақат бир давлатга – Россияга экспорт қилинган.
Манба: Sof.uz